Pixel 7 ва Pixel 7 Pro

Pixel 7 ва Pixel 7 Pro

Кеча бўлиб ўтган Google I/O 2022 тадбирида компания ўзининг еттинчи авлод Pixel смартфонлари қаторини кўрсатиб ўтди.

Расмий рендерларда тақдим қилинган Pixel 7 ва Pixel 7 Pro флагманлари аллақачон интернетда тарқатилган рендерлардаги билан бир хил кўринишда бўлиб, улар ўзларининг олдингиси дизайнини сақлаб қолган, лекин тўлиқ эмас, албатта ўзгаришлар бор.

Масалан, смартфоннинг орқа томонидаги камераларни ўз ичига олган горизонтал бар бу сафар қора материалдан эмас, балки алюминийдан қилинган бўлиб, унинг ичидаги камера тирқишлари яққол кўриниб туради. Шунингдек, компания бу йилги Pixel 7 орқа панели учун икки хил ранглардан фойдаланмайди,

Суратлардан кўриш мумкинки, худди Pixel 6 Pro моделида бўлгани каби Pixel 7 Pro ҳам учун учлик, худди Pixel 6 моделида бўлгани каби Pixel 7 ҳам иккилик камера ўрнатилган ва улар аввалгидек ўзгармаган ҳолда кенг, ултра-кенг ва телефото сенсорларига эга бўлади. 

Pixel 7 қатори Google ўзи ишлаб чиқарадиган Tensor чипларининг янги авлоди билан Android 13 ўрнатилган ҳолда Pro модели учун қора, оқ ва оч яшил, оддий модел учун эса, қора, оқ ва оч сариқ рангларда чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!