Pixel Buds A чиқди: автономлиги 24 соатлик, IPX4 ҳимояли ҳамёнбоп TWS-қулоқчин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  146
  •  04.06.2021 10:13

Pixel Buds A чиқди: автономлиги 24 соатлик, IPX4 ҳимояли ҳамёнбоп TWS-қулоқчин! (+видео)

Симсиз қулоқчинларнинг бир турида унинг ҳар иккала палласи ўзаро кабел, қистиргич ёрдамида боғланган бўлади, аммо аксессуар смартфон ёки бошқа гаджетга аудиожек орқали эмас, балки Bluetooth интерфейси орқали уланади. Иккинчи турида эса наушникнинг паллалари ўзаро боғланмаган, ҳар бири алоҳида туради. Уларни «буткул симсиз қулоқчин» ёки TWS-қулоқчин деб аташ урф бўлган.

ЎҚИНГ: Атиги 10 доллардан «Хитойча AirPods Max» сотувга чиқди

Google компанияси 2019 йилнинг кузида Pixel Buds номли TWS-наушник тақдим этган ва уни бултур 179 доллардан сотувга чиқарган эди. Қидирув гиганти энди унинг соддалаштирилган ва арзонроқ версияси – Google Pixel Buds A моделини намойиш қилди.

Гарчи арзонлаштирилган версияси бўлса-да, Pixel Buds A ташқи кўриниши оддий Pixel Buds’дан умуман фарқ қилмайди: ўша 12 миллиметрлик драйверлар, корпуси IPX4 стандартида ҳимояга эга. Аккумуляторининг ток сиғими ва қулоқчин автономлиги ҳам ўзгармаган – ғилофсиз 5 соат, кейс билан эса 24 соат ишлашга етади. Google унда смартфонларга тезкор уланувчи Fast Pair функциясини ҳамда атроф-муҳитга қараб овозни созловчи Adaptive Sound технологиясини ҳам қолдирган.

Хўш, унда Pixel Buds A моделининг стандарт Pixel Buds’дан фарқи нималарда ўзи? Фарқи – арзон наушникка симсиз қувватланиш технологияси татбиқ этилмаган; бундан ташқари, унда овозни қулоқчиннинг ўзидан ўзгартириш имконини берувчи Attention Alerts функцияси йўқ.

ЎҚИНГ: Симсиз қувватланиб, 28 соат автоном ишловчи Redmi AirDots 3 Pro чиқди

Қуйида Google Pixel Buds A моделига бағишлаб тайёрланган расмий видеороликни томоша қиламиз:

Google Pixel Buds A учун аллақачон ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида олдиндан буюртма олинмоқда. Компания уни икки хил (Clearly White ҳамда Dark Olive) рангдаги корпусларда чиқарган ва 99 долларлик нарх белгилаган.

ЎҚИНГ: Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!