Pixel Watch: ниҳоят, Google ҳам ўзининг илк смарт-соатини чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  359
  •  12.05.2018 11:58

Pixel Watch: ниҳоят, Google ҳам ўзининг илк смарт-соатини чиқаряпти!

Google компанияси смартфонлар учун Android, «ақлли» соатлар учун эса Wear OS операцион тизимларини тақдим этиб, бир неча йиллардан бери уларни янгилаб келаётир. Шунингдек, жорий йилда у Pixel номи билан ўз смартфонларини ҳам чиқариши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Google аллақачон Pixel 3 смартфонларини тайёрламоқда

Машҳур инсайдер Эван Бласс фикрича, бу компания яқин орада ўзининг Pixel Watch номли «ақлли» соатини ҳам тақдим этади. Уни учинчи авлод Google Pixel смартфони ҳамда янгиланган – синхрон таржима функциясига эга Pixel Buds смарт-қулоқчинлари билан бирга намойиш этишади.

Агарда мазкур маълумот рост бўлиб чиқса, у ҳолда Pixel Watch «қидирув гиганти»нинг биринчи смарт-соати бўлади. У тақилувчи гаджетларга мўлжаллаб Qualcomm компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган янгича процессорга таянади. «Ақлли» соат аввал Android Wear номи билан танилган Wear OS операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Анъанага кўра, бу девайс «сунъий онг» технологиялари ҳамда Google Assistant билан ўзаро интеграциялашган бўлади.

Google ўзининг янги авлод смартфонлари, Pixel Watch смарт-соати ҳамда бошқа гаджетларининг тақдимот тадбирини жорий йилнинг сентябрида ўтказиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди