Play Market'нинг дизайни янгиланди

Play Market'нинг дизайни янгиланди

Google компанияси Google Play'нинг янгиланган версиясини чиқарди. Асосий ўзгаришлардан бири, расмий дўкон иловаси дизайнига тегишли: Material Design консепцияси қўлланганидан сўнг интерфейс “енгиллашган”, навигациялар соддалаштирилган ва юклаб олиш вақтида кўзга ташланувчи дастур элементларига кўпроқ эътибор қаратилган.

Google Play

Иловалар ойнаси тартиби қайта кўриб чиқилган — асосий эътибор бош элементларга қаратилган: рейтинг, скриншот ва охирги янгиланишлардан кейинги ўзгаришлар рўйхати ўзгарган. Дастур юкланаётганлигини кўрсатувчи индикатор, илова иконкаси атрофидаги айланага кўчган — у юкланиш ҳажмига қараб тўлиб боради.

Янги дизайндаги Google Play'ни аллақачон 15.1.24. версиясигача янгилаган ҳолда ўрнатиб олиш мумкин. Ишлаб чиқарувчи янгиланиш яхши ўрнатилмаган тақдирда, телефон созламаларидан дастурнинг кеш қисмини тозалашни ёки қўлбола йўл билан тўғридан-тўғри apk-файлини ўрнатишни маслаҳат берган.

ЎҚИНГ: Google Play’да йирик тозалаш: қўнғироқ ва хабарларингизни «кўрувчи» иловалар ўчирилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!