Play Station 5 қандай кўринишга эга бўлади?

Play Station 5 қандай кўринишга эга бўлади?

LetsGoDigital яқинда тармоқда пайдо бўлган PlayStation 5 эскизлари асосида консолнинг ажойиб рендерларини яратди ва бу ҳақда Terabayt.uz'га хабар берди. Ушбу суратлар қурилма ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш имконини беради.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 ҳақидаги Sony хабари миллионлаб геймерларнинг ҳафсаласини пир қилди!

Кўпчиликнинг ўйлашича, бу PlayStation 5 ўйин консолининг айнан сотув учун тасдиқланган варианти бўлиши мумкин. Сабаби, одатий Deb Kit версияда қурилма анча зерикарли дизайнда тақдим қилинади. Демак, агар PlayStation 5’нинг якуний кўриниши янада ўзгача бўлиши мумкин.

Playstation console

Нархига келадиган бўлсак, аввалроқ PS 5 бош архитектори “консол ўз хусусиятларига нисбатан олганда ажойиб нархга эга бўлади”, деб айтганди. Бироқ, янги модел энг камида PS4’дан қимматроқ бўлиши турган гап. 3 йил аввал тақдим қилинган Sony PS4 Pro модели 400 евродан сотувга чиқарилганди. Демак, янги PS5 тахминан 500 евро атрофида баҳоланади.

Фотогалерея дня: впечатляющие рендеры PlayStation 5 в разрешении 4K

Sony’нинг янги ўйин консоли 2020 йилнинг февралида PlayStation Meeting 2020 маросимида тақдим қилиниши мумкин. Аллақачон тақдим қилинган ўйин консолларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 2 875 000 сўмдан нархларда ҳарид қилишингиз мумкин. Шунингдек, смартфонларда ўйнаш учун Hoco Flying dragon геймпадини атиги 277 000 сўмга харид қилиш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Энг оммабоп ўйин приставкалари – PlayStation 4 атиги 6-ўринда!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!