Play Store дўкони Google'га 2019 йилда қанча фойда келтиргани маълум қилинди. Гап миллиардлар ҳақида!

Play Store дўкони Google'га 2019 йилда қанча фойда келтиргани маълум қилинди. Гап миллиардлар ҳақида!

Alphabet Inc. нинг Google компанияси 2019 йилда Google Play дўконидан 11.2 миллард доллар даромад олган. Бу ҳақда шанба куни очиқланган суд ҳужжатига таяниб Reuters хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi блогерни судга бериб, жаримага торттирди

Мазкур маълумот Play Store'нинг молиявий натижалари ҳақида илк маротаба аниқ берилган ахборотдир.

Google'ни Play Store орқали антимонопол қонунларни бузганликда гумонлаб судга берган Юта штати ва АҚШнинг бошқа 36 штати ёки тумани бош прокурорлари редакция қилинмаган ҳужжат орқали маълум қилишича, 2019 йилда компаниянинг ялпи даромади 8,5 миллиард, операцион даромади эса 7 миллиард доллар бўлган, операцион маржа эса 62% дан ошиқни ташкил этган.

Юқоридаги рақамлар иловалар сотуви, ички харидлар ва Play Store'даги рекламалардан тушган даромадни ўз ичига олади. Google Reuters'га: «Маълумотлардан фойдасиз суд жараёнида бизнинг бизнесимизга нотўғри тавсиф бериш учун фойдаланиляпти», деб изоҳ берган.

Шанба куни киритилган бошқа бир суд ҳужжатида айтилишича, Google Андроид қурилмалари учун иловалар сотувида монополияга йўл қўйган-қўймаганлиги масаласида 2022 йил охирларида суд бўлиб ўтиши мумкин.

Чораклик молиявий ҳисоботларида Google ўзининг Play Store дўконидан келган даромадини бошқа хизматлар гуруҳига киритган ва дўконнинг рекламалардан келган даромадини бошқа бир кенгроқ категория ичида кўрсатган. Бош прокурорлар, Epic Games компанияси ва Google'ни алоҳида судга берган бошқа томонларнинг қайд этишича, Google сотилган ҳар бир рақамли маҳсулот қийматидан 30% улушни ўзига олиб қолади ва Play Store компанияга жуда катта даромад келтиради.

Даъвогарларнинг айтишича, Google илова сотувларидан оладиган улуш асоссиз равишда катта ва бу илова яратувчиларнинг фойдасини камайтиради.

Google'нинг таъкидлашича эса, Play Store ва ундаги тўлов усулларига муқобиллар бор. Ҳолбуки, танқидчилар сўзларига кўра, бу усуллар фойдасиз ва ҳатто баъзан блоклаб қўйилган пайтлар ҳам бўлган.

Даъвогарларнинг қайд этишича, рақобатдош бўлмаган битимлар орқали Google «League of Legends» ўйни яратувчиси Riot Games каби йирик компаниялар Play Store'ни тарк этмаслиги учун уларга имтиёзлар берган, баъзан чекловлар ўрнатган.

Epic Games томонидан шу ой судга киритилган аризада айтилишича, ички ҳужжатларга кўра, агар дастурчилар Play Store'ни муваффақиятли четлаб ўта олса, Google йилига 1.1 миллиард доллар даромад йўқотишган қўрққан.

ЎҚИНГ: Google 500 миллион евро миқдорида жаримага тортилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!