Play Store иловалар дўконида янада кўпроқ рекламалар пайдо бўлади

Play Store иловалар дўконида янада кўпроқ рекламалар пайдо бўлади

Ҳозир Android смартфонда Google'нинг Play Store иловалар дўконига кириб қидириш тугмасини боссангиз сиз аввал қидирганларингиз тарихини кўрасиз. Бироқ, улар тез кунда рекламалар билан алишиши мумкин.

9to5Google нашрининг хабар беришича, Google ўзининг Play Store иловалар дўконидаги қидирув жойида ҳам рекламалар кўрсатишни режалаштирмоқда. Бунда сиз қидирув тугмасини босишингиз билан аввал қидирганларингиз тарихини эмас, балки, учта ўйинлар рекламасини кўрасиз. Қидирув тарихи эса бирон-бир ҳарфни киритганингиздан кейин автоматик тўлдириш билан пайдо бўлади.

Ҳозирча рекламалар қилинаётган ўйинлар: Summoners War: Chronicles, Call of Duty Mobile Season 10 ва Fishdom Solitaire қидирувда пайдо бўлиш учун пул тўлашганми ёки булар шунчаки таклифми, буниси номаълум. Эҳтимол, бу ўзгаришлар Google Play System учун яқинда чиқарилган ноябр янгиланишидаги "Қидирув натижалари учун янги форматлар" ва "Сизга ёқадиган илова ва ўйинларни топишга ёрдам берадиган янги функциялар" хусусиятлари билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Ушбу ўзгаришлар 33.0.17-21 версия билан барчада кўрсатилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Google Play Store тез орада иловалар "сифати" ҳақида ҳам маълумот беради

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!