PlayStation 4 эгаларига хушхабар: энди PlayStation 5’га ҳавас қилмай қўяверасиз!

  •   DiMaX
  •  1055
  •  10.11.2020 10:52

PlayStation 4 эгаларига хушхабар: энди PlayStation 5’га ҳавас қилмай қўяверасиз!

Эсингизда бўлса, PlayStation 5 ўйин консоли ҳамда аксессуарларининг барча бозорларга чиқиш саналари ва нархлари эълон қилган эдик. Кейин эса Sony корпорациясининг ўзи ушбу приставка ҳамда унинг «рақамли версияси» – PlayStation 5 Digital Edition моделининг нархларини, уларнинг эксклюзив ўйинларини ҳам расман айтган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: PlayStation 5 ҳақида билишингиз керак бўлган 23 факт (Sony расмий видеоси)

Ҳозир дунёда (Ўзбекистонда ҳам) энг оммабоп Sony ўйин консоли – PlayStation 4 моделидир. Бироқ уларнинг эгалари эксклюзив ўйинлари учун бешинчи авлод приставкага ҳавас қилаётганларини ҳам тушунса бўлади.

Япон компанияси шуни ҳисобга олиб, PlayStation 4 консолига янги – PS5 Remote Play иловасини қўшди. Унинг ёрдамида PlayStation 5’даги контентни эски – PlayStation 4 қурилмасига трансляция қилиш имкони туғилди. Яъни, фақат янги авлод приставкаси учунгина чиқарилган ўйинларни ҳам энди PS4 орқали ўйнаш мумкин бўлади!

Бунинг учун уларнинг битта тармоққа уланиши ҳам талаб этилмайди, умуман олганда – ораларидаги масофанинг аҳамияти йўқ. PlayStation 4’ни улаш учун янги авлод консолида тизим менюсидаги масофадан ижро этиш функциясини фаоллаштириш талаб этилади. Кейин эса приставкаларни автоматик тарзда Wi-Fi орқали ёки код орқали ўзаро боғлаш керак.

PlayStation 4’ларга PS5 Remote Play иловаси ҳудудлар бўйлаб босқичма-босқич тарқатилади. PlayStation 5 моделининг глобал релизи 19 ноябрда бўлиб ўтади ва мазкур илова ҳам шундан кейин тўлиқ ишлаб кетиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: PlayStation 5’га тушмайдиган PS 4 ўйинларини Sony расман эълон қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!