PlayStation 4 геймерларига коронавирус зарари

  •   DiMaX
  •  530
  •  25.03.2020 12:13

PlayStation 4 геймерларига коронавирус зарари

Коронавирус пандемияси даврида кўпчилик ўз уйида қолганлиги сабабли интернетга, ўйин серверларига жуда кўп юклама тушаётир. Шу сабабли яқинда YouTube сервиси роликлар сифатини пасайтирганди.

ЎҚИНГ: Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!

Sony компанияси ҳам PlayStation приставкаларидан фойдаланувчи европалик геймерлар учун пандемия палласида юкланиш тезлигини пасайтирди. Бу хусусда PlayStation раҳбари Жим Райан маълумот берган.

Кўплаб мамлакатлар ўз аҳолиси учун карантин жорий этган, натижада улар интернетга шўнғиб кетишган; бу эса онлайн-сервислардан фойдаланиш частотасига катта таъсир кўрсатмоқда. Серверлар бу юкламани кўтара олмай, геймерлар интернетдан узилиб қолишларининг олдини олиш мақсадида, Sony ўз сервисларидан ҳамда PlayStation консолларидан фойдаланувчилар учун интернет тезлигини пасайтиришга мажбур бўлган.

Чекловлар ўйинларни PlayStation Network’дан кўчириб олиш ва янгилаш жараёнларига татбиқ этилган; шу боисдан ўйинларнинг юкланиши узоқроқ муддат давом этади. Аммо онлайн лойиҳаларда геймплей барқарор ҳолида сақланиб қолади, демоқда япон компанияси.

Айтиш керакки, Sony ва YouTube’дан ташқари, Netflix ҳамда Amazon Prime ҳам шундай йўл тутишган.

ЎҚИНГ: 77 яшар покемон овчиси коронавирус сабабли ўзи «овланди»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!