PlayStation 4 савдоси 100 миллиондан ошиб, ҳали тақдим этилмаган PlayStation 5 ҳам сотувга чиқди!

  •   DiMaX
  •  1099
  •  31.07.2019 14:17

PlayStation 4 савдоси 100 миллиондан ошиб, ҳали тақдим этилмаган PlayStation 5 ҳам сотувга чиқди!

Sony компанияси куни кеча эълон қилган ҳисоботга кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида у 3,2 миллион донадан ошиқ PlayStation 4 ўйин приставкаларини сотган. Бу ўтган йилнинг айни шу давридаги билан бир хил кўрсаткичдир.

ЎҚИНГ: Яшнободлик «шоввоз»га ўйингоҳдан ўмарилган PlayStation буюрмади

Шунингдек, PlayStation 4 тақдим этилганидан бери юз миллион донадан ошиқ сотилгани ҳам ҳисоботда қайд этилган.

Умуман, якунига етган чорак мобайнида PlayStation Plus пулли обунасини 36,2 миллион нафар геймер расмийлаштирган, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 миллионга ошиқ. PlayStation 4 учун ўйин ва иловаларнинг сотилиш ҳажми эса 42,9 миллионга етган.

Шу билан бирга, Швециянинг MediaMarkt онлайн-магазини ҳали тақдим этилмаган Sony PlayStation 5 учун аллақачон олдиндан буюртма очган. Лекин нархини кўриб ҳушингиз бошингиздан учиши аниқ – нақ 9999 швед крони (тахминан 1000 АҚШ доллари)!

Аввалроқ сизиб чиққан хабарларга кўра, PlayStation 5 нархи тахминан 500 доллар атрофида бўлиши керак. Дўконларга уни кейинги йилнинг баҳори ёки кузида чиқаришлари кутилмоқда.

Турли вариантлардаги PlayStation 4 ўйин приставкаларини эса 2 665 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 қачон PS4’ни «ўлдириши»ни Sony ўзи маълум қилди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.