PlayStation 5 ҳамда аксессуарларининг барча бозорларга чиқиш саналари ва нархлари эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  980
  •  24.08.2020 12:44

PlayStation 5 ҳамда аксессуарларининг барча бозорларга чиқиш саналари ва нархлари эълон қилинди

Sony корпорацияси 12 июнга ўтар тунда PlayStation 5 ўйин консоли ҳамда кутилмаганда унинг PlayStation 5 Digital Edition версиясини тақдим этган эди. Энди инсайдерлар мазкур приставканинг ҳамда унинг барча аксессуарларининг сотувга қачон чиқишини ҳамда нархларини айтишди.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 сирини рақобатчи – Xbox раҳбари фош этди

Хабарга кўра, уларнинг барчаси дастлаб – 14 ноябрь куни Японияда сотувга чиқарилади. Янги авлод ўйин қурилмалари глобал бозорда 20 ноябрдан сотила бошлайди.

Улардан ҳар бирининг турли бозорлардаги нархлари эса қуйидаги жадвалда кўрсатилган:

Кутилганидек, ўйин консолининг рақамли (диск қўйилмайдиган) талқини унинг энг арзон версияси бўлади. PlayStation 5 Digital Edition учун Европа бозорида 400 евро, АҚШда эса 400 доллар сўрашади. Приставканинг анъанавий (дисководли) версияси эса тегишлича 100 евро/долларга қиммат экан.

PlayStation 5 учун энг қиммат аксессуар Pulse 3D симсиз гарнитураси бўлиб, Европада унинг нархи АҚШдагидан ҳам баландроқ. Лекин тикка подставкани Европадаги геймерлар арзонроқ олишлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Геймерларнинг севимли қурилмаси: PlayStation 4 тавсифи билан танишинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!