PlayStation 5 ҳақида билишингиз керак бўлган 23 факт (Sony расмий видеоси)

  •   DiMaX
  •  664
  •  25.09.2020 10:45

PlayStation 5 ҳақида билишингиз керак бўлган 23 факт (Sony расмий видеоси)

Sony корпорацияси PlayStation 5 ўйин приставкасини ҳамда унинг «рақамли версияси» – PlayStation 5 Digital Edition моделининг нархларини эълон қилган. У энди ўзининг PlayStation Access номли расмий YouTube-каналида мазкур консол ҳақидаги 23 фактни кўрсатувчи лавҳани улашди.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 аллақачон Xbox Series X устидан илк ғалабасини қозонди

Мазкур видеоролик «PlayStation 5 ҳақида билишингиз керак бўлган 23 нарса» деб номланган.

Қуйида эса улардан энг муҳимларини матнли тарзда келтирмоқдамиз:

  • Сотувга икки версиядаги PS5 чиқади: дисководли ва “рақамли”. Биринчисининг нархи – 499,99 доллар/евро, иккинчисиники эса – 399,99 доллар/евро.
  • Савдога чиқиш куни: АҚШ, Япония, Канада, Австралия, Жанубий Корея, Янги Зеландия – 12 ноябрь. Қолган ҳудудларда – 19 ноябрь.
  • Релиздаги бепул ўйинлар: Astro's Playroom (PS5 хотирасида), Fortnite (PS Store’дан бепул юклаб олиш мумкин).
  • Sony ўйинлари: Marvel's Spider Man - Miles Morales, Astro's Playroom, Demon's Souls, Sackboy A Big Adventure, Deastruction Allstars.
  • PS Plus обуначилари учун PS Plus Collection таклифи мавжуд.
  • Янги контроллер: DualSense.
  • DualSense’нинг бетакрор хоссалари: ўйин муаллифлари томонидан дастурлаштирилган тактил вибрация ва қаршилик кўрсатувчи триггерлар.
  • PS5 техник хусусиятлари: процессор: x86-64 AMD Ryzen (8 ядроли); график процессор: AMD Radeon RDNA 2 (10,3 TFLOPS); 16 ГБлик тезкор хотира (GDDR6); 825 ГБлик юқори тезликдаги SSD-хотира.
  • Керакли режимларни ўрнатиш имкони. Масалан, кўп фойдаланувчи ёки яккалик кампания модулини хоҳишга кўра ўчириб қўйиш мумкин.
  • Ташқи хотира сақлагичини уласа бўлади.
  • 3D Tempest аудиотизими.
  • Янги гарнитура – Pulse 3D Audio.
  • Бошқа аксессуарлар: иккита DualSense контроллери учун қувватлагич, масофадан бошқарув пульти, HD-камера (1080p).
  • Янги приставка PS VR билан ўзаро мос келади.
  • PlayStation 4 консолидаги ўйинларнинг 95 фоизини PS5’да ҳам ўйнаш мумкин.
  • Бепул янгиланишлар. PS4 ўйинларини PS5’да ўйнаш учун бепул янгиланиш имкони бўлади, лекин Spider-Man бундан мустасно.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!