PlayStation 5 нархи ва деярли барча хусусиятлари эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  3633
  •  10.03.2020 15:45

PlayStation 5 нархи ва деярли барча хусусиятлари эълон қилинди

Sony компанияси PlayStation 5 консолини эълон қилганидан буён унинг кўриниши ва хусусиятлари ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Сайтимизда приставканинг рендер видеоси, шунингдек, консолнинг ва геймпаднинг илк «жонли» расмлари ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 аллақачон Xbox Series X устидан илк ғалабасини қозонди

Гарчи ишлаб чиқарувчининг ўзи кейинги авлод ўйин приставкасининг техник жиҳатларини ҳозирча сир тутаётган бўлса-да, инсайдерлар аллақачон бу маълумотларни тарқатишди. BGR нашри манбасига кўра, PlayStation 5 қуйидагича хусусиятларга эга:

  1. Видеокарта RDNA 2 архитектураси асосида ишланган; частотаси 1,7 ГГц.лик, унда 60 та ҳисоблаш блоги бўлиб, самарадорлиги 13,3 терафлопс.
  2. Саккиз ядроли AMD Zen2 процессори; унинг ишлаш частотаси аслида 3,4 ГГц, лекин Sony мазкур чипсетни 3,7 ГГц.лик частотагача кучайтирмоқчи.
  3. Тезкор хотираси: 16 гигабайтлик GDDR6 + 4 гигабайтлик DDR 4.
  4. Ички хотираси: 1 терабайтгача ҳажмли, 5,5 ГБ/сониягача тезликдаги SSD.
  5. Нурлар трассировкаси технологиясини қўллаб-қувватлаши учун алоҳида RT ядролари.
  6. Ўтказувчанлик қобилияти – 565 ГБ.
  7. Барча олдинги авлод PlayStation’лар билан тўлиқ ўзаро мувофиқлик.
  8. Янги авлод – DualShock 5 геймпади тактил қайта таъсирга, юрак уришини ўлчовчи датчикларга ва ўз микрофонига эга.
  9. Овозли буйруқлар ёрдамида ўйинларнинг биридан иккинчисига ўтиш, кўп геймерли режимни ишга тушириш ва ҳоказолар учун PlayStation AI «ақлли» ёрдамчиси.

Манбага кўра, PlayStation 5 савдога 499 доллар нархида чиқарилади; унинг релизи 2020 йил сўнгида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!