PlayStation 5 қачон PS4’ни «ўлдириши»ни Sony ўзи маълум қилди

  •   DiMaX
  •  2069
  •  25.05.2019 10:59

PlayStation 5 қачон PS4’ни «ўлдириши»ни Sony ўзи маълум қилди

Sony компанияси янги авлод – PlayStation 5 ўйин консолини тайёрлаётгани ҳақида Terabayt.uz сайтида бир қатор хабарлар эълон қилинган. Жумладан, унинг ишлаш тезлиги PlayStation 4 билан солиштирилган видеони ҳам кўргансиз.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 ҳақидаги Sony хабари миллионлаб геймерларнинг ҳафсаласини пир қилди!

Гарчи янги авлод ўйин приставкаси 2020 йили тақдим этилиб, сотувга чиқарилса-да, геймерлар ҳали PlayStation 4 моделини ташлаб юборишга шошилмасалар ҳам бўлади. Sony компанияси раҳбарияти куни кеча инвесторлар олдида чиқиш қилганида, PS4’ларнинг тақдирига дахлдор режасини ҳам ошкор этди.

Унга кўра, ишлаб чиқарувчи PlayStation 4 консолларини қўллаб-қувватлашни приставканинг бешинчи версияси чиққанидан кейин ҳам уч йил мобайнида давом эттиради. Sony фикрича, мазкур гаджет ҳали истеъмолчиларни қизиқтиради ва компанияга даромад келтиради. Шу боис ҳам PS4 учун эксклюзив ўйинлар, жумладан – The Last of Us 2, Death Stranding кабилар Ghost of Tsushima тайёрланмоқда.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Энг оммабоп ўйин приставкалари – PlayStation 4 атиги 6-ўринда!

Айтиб ўтиш ўринлики, Sony ҳамиша янги ўйин консолларини тақдим этгач, «эски»ларини маълум вақтгача қўллаб-қувватлаб келган. Жумладан, PlayStation 2 модели фақат 2012 йилга келиб, PlayStation 3 эса 2017 йили қўллаб-қувватлашдан тўхтатилган.

Дарвоқе, Sony компаниясининг PlayStation 4 500GB русумли ўйин консоли Terashop.uz интернет-дўконимизда арзонлашган – энди уни 3 385 000 сўм эмас, балки 2 665 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Шунингдек, смартфонларда ўйнаш учун Ipega Batman Wireless геймпадини атиги 249 000 сўмга харид қилиш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: Яшнободлик «шоввоз»га ўйингоҳдан ўмарилган PlayStation буюрмади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!