PlayStation 5 қачон тақдим қилинади?

PlayStation 5 қачон тақдим қилинади?

Sony'нинг маълум қилишича, PlayStation 5 кейинги йилнинг охирига қадар тақдим қилиниб, бутун дунёда сотувга чиқарилади.

Консол контролери такомиллашган тебраниш технологиясига эга бўлади. Қурилманинг ўзига эса SSD диски ўрнатилади ва бу ўйинлар тезроқ юкланишини англатади. PS5'даги графикалар ҳам янгиланиб, ёруғлик эффектларини такомиллаштирувчи янги технология ҳам қўшилади.

Янги PlayStation'да Microsoft'нинг Xbox'идаги каби янгиланишлар бўладиган кўринади. Project Scarlett ишчи номига эга Xbox'нинг энг сўнгги версияси 2020 йил Рождество байрамига яқин тақдим қилиниши режаланган.

Sony'нинг Интерактив ўйин-кулгу бўлими президенти Джим Райан (Jim Ryan) PlayStation веб-сайтидаги блог постида ёзишича, компания контролер воситасида геймернинг "ўйин ўйнаётганда ўйиннинг ичига "кириб кетиш" ҳиссини кучайтириш"ни хоҳлайди. "Ҳаттоки [ўйин ўйнаётганда] майсали юза ёки лойли майдон бўйлаб югуриб кетаётганингизда ҳам турли текстураларни ҳис қила оласиз", дея қўшимча қилади Райан.

Айни дамда янги консолнинг бирор бир расми ҳам, у билан бирга яна қандай ўйинлар тақдим қилиниши ҳақида маълумот ҳам йўқ. Лекин жаноб Райаннинг айтишича, Sony яқин ойлар ичида янги қурилма ҳақидаги маълумотларни маълум қилади.

PlayStation 5 геймерлар анъанавий ўйин консолларидан қочиб, бошқа турли қурилмалар, айниқса, мобил телефонлар воситасида онлайн стриминг ўйинларини ўйнаётган бир пайтда чиқарилаётгани аҳамиятлидир. Яна бир муҳим жиҳат шуки, Google ва Apple ҳам PlayStation'нинг Now деб номланувчи онлайн ўйин сервисига мос рақиб бўлган аъзолик хизматини ишлаб чиқарган.

ЎҚИНГ: Геймерларнинг севимли қурилмаси: PlayStation 4 тавсифи билан танишинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.