PlayStation 5 учун энг зўр ўнта ўйин (Engadget рейтинги)

  •   DiMaX
  •  445
  •  12.05.2021 13:31

PlayStation 5 учун энг зўр ўнта ўйин (Engadget рейтинги)

Sony компанияси ярим йилча аввал PlayStation 5 ўйин приставкасини ҳамда унинг «рақамли версияси» – PlayStation 5 Digital Edition моделини тақдим этган. Ишлаб чиқарувчи яна «PlayStation 5 ҳақида билишингиз керак бўлган 23 нарса» деб номланган расмий видеороликни ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: PlayStation 5’га тушмайдиган PS 4 ўйинларини Sony расман эълон қилди

Engadget нашри Sony’нинг бешинчи авлод консоли учун энг яхши ўйинлар рейтингини чиқарди. Мазкур рўйхатга PlayStation 5 учун эксклюзив бўлган лойиҳалардан ташқари, олдинги авлод – PlayStation 4 моделларига чиққан ўйинлар ҳам кирган.

Шундай қилиб, Engadget журналистлари наздида, PlayStation 5 консолига тақдим қилинган ўйинларнинг энг зўрлари қуйидагилардир:

  1. Astro’s Playroom
  2. Control: Ultimate Edition
  3. Demon's Souls
  4. God of War
  5. Ghost of Tsushima
  6. Hitman 3
  7. Marvel’s Spider-Man Ultimate Edition
  8. Resident Evil Village
  9. Returnal
  10. Sekiro: Shadows Die Twice

Ушбу рейтинг тузувчилари Astro’s Playroom ўйинини Sony’нинг янги контроллери – DualSense билан танишишнинг энг яхши усули, дея тавсия этишган.

ЎҚИНГ: PlayStation 4 эгаларига хушхабар: энди PlayStation 5’га ҳавас қилмай қўяверасиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!