PlayStation 5 ва янги геймпадни илк бор «жонли» расмда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  788
  •  02.12.2019 11:48

PlayStation 5 ва янги геймпадни илк бор «жонли» расмда кўрамиз!

Япониялик компания ўзининг навбатдаги – PlayStation 5 ўйин приставкасини эълон қилганидан бери унинг кўриниши ва хусусиятлари ҳақида маълумотлар аста-секин тарқалмоқда. Terabayt.uz’да унинг рендер видеоси ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: PlayStation 4 савдоси 100 миллиондан ошиб, ҳали тақдим этилмаган PlayStation 5 ҳам сотувга чиқди!

Бироқ мазкур консолнинг ҳақиқий – «жонли» сурати ҳалигача кенг оммага кўрсатилмай келаётган эди. куни кеча биринчи бор The Drunk Cat™ никли фойдаланувчи Twitter тармоғида шундай расмни эълон қилди.

Суратда дастурчилар учун чиқарилган PlayStation 5 приставкасининг иккита жамланмаси акс эттирилган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, қурилмаларнинг дизайни Sony патентларида акс этган тасвирларни айнан такрорлайди. Бироқ бундай қиёфали PS5 фақат дастурчилар учун чиқарилган. Оддий харидорлар учун эса приставканинг бошқачароқ кўринишли версиясини тақдим этишади.

Шунингдек, юқоридаги расмда янги геймпад ҳам акс этганини кўрамиз ва у ўзининг «аждод»идан унча фарқ қилмайди. Асосий ўзгачалиги – DualShock 4 моделида нисбатан эски microUSB порти бўлса, бунисида янги – USB Type-C порти қўлланган.

PlayStation 5 ҳали келаси йилнинг охирларида савдога чиқарилишини Sony расман тасдиқлаган. Унгача эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан турли ўйин приставкаларини 2 870 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Терминатор»даги роботнинг бош суяги қўшилган Xbox One X чиқди, уни сиз ҳам текинга олишингиз мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!