PlayStation 5’га тушмайдиган PS 4 ўйинларини Sony расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  483
  •  10.10.2020 14:44

PlayStation 5’га тушмайдиган PS 4 ўйинларини Sony расман эълон қилди

Sony корпорацияси PlayStation 5 ўйин приставкасини ҳамда унинг «рақамли версияси» – PlayStation 5 Digital Edition моделининг нархларини эълон қилган. Уларнинг сотувга чиқиш вақти, нархлари ва эксклюзив ўйинлари рўйхати ҳам маълум.

ЎҚИНГ: PlayStation 5 ҳақида билишингиз керак бўлган 23 факт (Sony расмий видеоси)

Компания энди кўпчиликни қизиқтирувчи саволга расман жавоб берди – PlayStation 4 моделларига чиққан ўйинлардан қайсилари янги авлод консолига мос келмаслигини айтди. Шунингдек, олдинги авлод приставкаларига тақдим этилган ўйинларнинг айримларини PlayStation 5’да ҳам ўйнаш мумкин, аммо уларнинг ишида кутилмаган хатоликлар учраб қолиши эҳтимоли мавжуд, дейди Sony.

Шундай қилиб, олдинги авлод консоллари учун чиқарилган қуйидаги ўйинларни PlayStation 5’да умуман ўйнаб бўлмайди:

  1. DWVR
  2. Afro Samurai 2 Revenge of Kuma Volume One
  3. TT Isle of Man - Ride on the Edge 2
  4. Just Deal With It!
  5. Shadow Complex Remastered
  6. Robinson: The Journey
  7. We Sing
  8. Hitman Go: Definitive Edition
  9. Shadwen
  10. Joe's Diner

Шунга қарамасдан, PlayStation 4 кутубхонасида тўрт мингтадан ортиқ ўйин мавжуд ва юқоридаги рўйхатга кирмаганларини янги авлод консолида ҳам ўйнаш мумкин, дейди япон компанияси.

ЎҚИНГ: Энг зўр ўйинларнинг ўнта рейтинги: бунга қўшилмаслик қийин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.