PlayStation Classic кутилмаганда бутун дунёда 40 фоизгача арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  2737
  •  27.12.2018 11:12

PlayStation Classic кутилмаганда бутун дунёда 40 фоизгача арзонлашди!

Sony компанияси бундан 25 йил аввал тақдим этилган оригинал PS 1’нинг қайта ишланган версияси – PlayStation Classic консолини тақдим этгани ҳақида ёзганмиз. Ўлчами оригиналига нисбатан 45 фоизга ихчамлашган ушбу приставка жорий ойнинг бошида савдога чиқарилган.

ЎҚИНГ: 25 йиллик ностальгия: Sony қайта чиқарилган PlayStation Classic’ни 100 доллардан сота бошлади!

Ҳали сотувга қўйилганига бир ой ҳам бўлмасидан, PlayStation Classic кутилмаганда бутун дунё бўйлаб расмий савдо нуқталарида арзонлаштирилди. Жумладан, Россияда у дастлаб 8999 рублдан сотила бошлаган бўлса, ҳозирда М.Видео, «1С-Интерес», DNS ва «Эльдорадо» каби дўконларда энди уни чегирма билан – 5490 рублга олиш мумкин. АҚШдаги ритейлерларда ҳам унинг нархи 100 доллардан 60 долларгача тушган. Канада ва Австралиядаги дўконларда ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда.

Айтиш керакки, PlayStation Classic мини-консолининг аппарат таъминоти асосида арзон MediaTek MT8167A процессори ётади. Приставка 1 гигабайт ҳажмли DDR3-1866 туридаги тезкор хотирага ҳамда Samsung томонидан ишлаб чиқилган eMMC 5.1 туридаги 16 гигабайтлик флеш-хотирага эга.

Sony мазкур консолни жамланмасида иккита оригинал жойстик ҳамда 20 та олдиндан ўрнатилган ўйин билан тақдим этган. Унга қўшимча ўйин ўрнатиб бўлмас эди, аммо...

ЎҚИНГ: Хакерлар PlayStation Classic ҳимоясини бузишди, энди унга ҳар қандай ўйинни юклаш мумкин! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!