PlayStation Store’да мавсумий нархлар арзонлашуви бошланди

  •   Saroy
  •  1392
  •  26.07.2018 09:38

PlayStation Store’да  мавсумий нархлар арзонлашуви бошланди

Steam’да ёзги савдо ниҳоясига етди. Геймерлар “керакли” ўйинларни аллақачон харид қилиб бўлишди, лекин кредит карталарни яширишга ҳали эрта.

Энди PlayStation Store’да нархлар туширилган мавсумий савдо авжига чиқди.  Нархи туширилган қизиқарли ўйинлар орасида қуйидагиларини келтириш мумкин: GTA5, Nioh, AS: Origins,  Witcher 3, Mortal Kombat XL ва Dark Souls 3 Deluxe Edition. Ушбу ўйинларни аввалги нархда эмас, балки пасайтирилган нархларда бор барака қилиб кетаверасиз. Ҳатто икки йил давомида тўртта янгиланиш олган No Man’s Sky ҳам арзонлаштирилади, у мультиплеер билан таъминланган.

ЎҚИНГ:Геймерлар яхши кўрадиган Black Shark смартфони жуда аломат чиқиб қолди:

PlayStation Store’да ёзги арзонлаштирилган нархлар савдоси августнинг охирги ўн кунликларида тамом бўлади ва айрим ўйинлар яна аввалги нархларига қайтади.  PlayStation Store’нинг ушбу мавсумий акцияси қайси минтақаларда амал қилиши ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Аммо, баъзи бир маълумотларга ишонадиган бўлсак, гап Шарқий Европа мамлакатлари ҳақида кетмоқда.  

ЎҚИНГ:Overwatch геймерлари 12 миллион доллар йиғишди: маблағ кўкрак бези саратонига қарши курашишга йўналтирилади