«PLUS» тўпламлари: қўшимча дақиқалар, мегабайтлар ва SMS’лар олинг!

  •   DiMaX
  •  567
  •  09.06.2021 14:48

«PLUS» тўпламлари: қўшимча дақиқалар, мегабайтлар ва SMS’лар олинг!

Beeline алоқа операторининг «OSON 10» тарифида МБ, дақиқа ва SMS’лар атиги 10 сўмдан нархланади. Шунингдек, куни кеча у бир мегабайти атиги 1 сўм 47 тийинлик янги интернет-тўпламни ҳам чиқарган.

ЎҚИНГ: 24/7 онлайн бўлишни истаганлар учун ажойиб янгилик!

Мазкур компания энди қўшимча дақиқалар, мегабайтлар ва SMS’лар тақдим этувчи «PLUS 7» ҳамда «PLUS 14» тўпламларини жорий этди. Абонент ўз тариф режаси бўйича лимитлар тугаганида улардан фойдаланиши мумкин.

«PLUS 7» пакетининг нархи 4900 сўм бўлиб, унинг доирасида 7 кунлик муддатга эга бўлган 300 мегабайт, Ўзбекистон бўйича 300 дақиқа ва SMS’ни ўз ичига олади. Унинг шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали компания сайтига ўтинг.

«PLUS 14» тўплами эса, номига яраша 14 кунлик муддатда амал қилувчи қўшимча лимитларга эга. Шунингдек, унда тақдим этилувчи мегабайтлар, Ўзбекистон бўйича дақиқалар ва SMS’лар сони ҳам кўп – ҳар бири мингтадан. Мазкур пакетнинг тақдим этилиш шартларини батафсил кўриб чиқиш учун мана бу ҳавола ёрдамида ўтинг.

ЎҚИНГ: «Жума Муборак»: оператордан ҳар ҳафта янги бонус, акция ва ноёб чегирмалар!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!