Poco бренди остидаги 185 долларлик 5G-смартфон тайёр!

  •   DiMaX
  •  706
  •  06.05.2021 09:24

Poco бренди остидаги 185 долларлик 5G-смартфон тайёр!

Xiaomi корпорациясининг 2020 йилнинг 24 ноябрида қуввати 5 кунга етувчи ностандарт смартфон – Poco M3 моделини тақдим этган эди. Ўшандан бери у то жорий йилнинг март ойигача дунё бўйича энг оммабоп телефонлар рейтингларидан жой олиб келган.

ЎҚИНГ: Poco M3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Poco бренди энди унинг бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи Pro-версиясини тайёрлади. Яъни, яқиндагина Poco M3 Pro 5G смартфони BIS сертификациясидан ўтди – бу эса унинг намойиши яқин эканини англатади.

Сертификация ҳужжатларининг кўрсатишича, Poco M3 Pro 5G смартфони 6,5 дюймлик экранга эга бўлиб, FHD+ форматида тасвир узата олади. Кадр янгиланиш частотаси 90 герцлик бўлган дисплейда 8 мегапикселлик селфи-камера учун тирқиш мавжуд.

ЎҚИНГ: Эски флагман яхшими ёки янги ўрта тоифадаги смартфон?

Манбаларнинг таъкидлашича, у аввалроқ глобал бозорга тақдим этилган Redmi Note 10 5G моделининг Ҳиндистон учун қайта номланган версияси бўлиши ҳам мумкин.

Poco M3 Pro 5G моделининг «электрон юраги» сифатида MediaTek Dimensity 700 процессори танланган. Унинг аккумулятори 5000 мА/соатлик бўлиб, 18 ваттлик тезкор қувватлана олади.

Тахминларга кўра, мазкур смартфон 185 АҚШ долларига тенг нархда бозорга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!