Poco F4 GT'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Poco F4 GT'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Юқори унумдорликни ўзида мужассамлаштирган Poco F3 GT смартфони шу ерда. Қурилманинг энг сўнгги Snapdragon чипи ва тезкор қувватлаш технологиясига эга экани унинг кучли томонларидан бири. Бундан ташқари, ўйин ўйнаш учун қурилмага махсус триггерлар ўрнатилган. Овоз баландлик даражаси ҳам анча юқори, чунки унда тўртта драйверли динамик мавжуд. 

Poco F4 GT модели аввалроқ Хитой бозори учун тақдим этилган Redmi K50 Gaming смартфонининг қайта брендланган версияси ҳисобланади. Бироқ Poco моделига янги функциялар қўшилганини айтиб ўтиш зарур. 

Snapdragon 8 Gen1 чипи ўйинлар учун айни муддао. Шунингдек, чипга такомиллашган совутиш тизими ёрдам беради. Агар Red Magic ҳамда Black Shark смартфонлари каби F4 GT'да ҳам парракли совутиш тизими бўлганда жуда яхши бўлар эди.  

Қурилма 120 ваттда қувват олади. Қутидан 120 ваттлик қувватлаш адаптери ўрин олган. Ушбу қувватлагич билан смартфон тўлиқ қувватланиш учун атиги 17 дақиқа вақт сарфлайди. Орқа панелдан 64МП асосий камера, 8МП ультракенг камера ва 2МП макро камера ўрин олган. 

Poco F4 GT'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 162.5х76.7х8.5мм, 210г; олд панель шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель шиша, алюминий ром; магнетли сизиб чиқувчи триггерлар. 

> Дисплей: 6.67 дюймли OLED, 120 гертс, HDR10+, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 395ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM8450 Snapdragon 8 Gen 1 (4 nm): Саккиз ядроли (1x3.00 GHz Cortex-X2 & 3x2.50 GHz Cortex-A710 & 4x1.80 GHz Cortex-A510); Adreno 730. 

> Хотира: 8/128ГБ, 12/128ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, MIUI 13. 

> Камера: Асосий камера: 64МП, f/1.9, 26мм, 1/1.7“, 0.8µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 120˚; Макро камера: 2 МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 20 МП. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек, 1080p@30/60/120 кадр/сек, 720p@960 кадр/сек, HDR; Селфи камера: 1080p@30/60 кадр/сек, 720p@120 кадр/сек, HDR. 

> Аккумулятор: 4,700мАс; 120 ватт қувватлаш технологияси, Power Delivery 3.0, Quick Charge 3+. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; инфрақизил порт. 

Қадоқ таркиби 

Poco F4 GT қора ва сариқ рангли қутида келади. Қутидан L-шаклидаги USB-C кабели, 120 ваттлик қувватлаш адаптери, 3.5 мм аудио жек учун улагич ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena 

L-шаклидаги USB-C кабели смартфон қувватланётганда вақтда фойдалнувчига ўйин ўйнашга ҳалақит бермайди. 

ЎҚИНГ: Redmi Note 11S'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!