Poco F4 ва X4 GT смартфонлари чиқмоқда

Poco F4 ва X4 GT смартфонлари чиқмоқда

Poco компанияси келаси ҳафтада аниқроғи 23 июнь куни ўзининг F4 ва X4 GT смартфонларини тақдим этади. Миш-мишларга қараганда икки қурилма кўп жиҳатдан 2022 йилда тақдим этилган Redmi моделларига ўхшайди. WinFuture инсайдери эса икки қурилманинг техник кўрсаткичлари ва қанча нархда сотувга чиқиши ҳақида маълумот бермоқда. 

Poco F4 модели Redmi K40S смартфонининг глобал версияси бўлади. Компания аллақачон F4 модели Snapdragon 870 чипи ҳамда 12ГБ гача бўлган тезкор хотира билан жиҳозланишини тасдиқлаган. 

Қурилманинг жонли суратлари эълон қилинди. Унга кўра, унинг асосий камераси 64 мегапикселга ошади (Redmi K40S моделида 48МП). Смартфонга 120 гертс частотада ишловчи FHD+ резолюциядаги 6.67 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилади.

Дисплейнинг максимал ёрқинлик даражаси 1300 нит бўлиб, уни Gorilla Glass 5 шишаси ҳимоялаб туради. Смартфон 67 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. 

Poco X4 GT эса Redmi Note 11T Pro моделининг қайта брендланган версияси бўлад. Демак, ушбу смартфон Dimensity 8100 чипи, 144 гертс частотада ишловчи 6.6 дюймли LCD дисплейи ва 67 ваттда қувват олувчи 5,080 мАс сиғимли аккумуляторҳа эга бўлади. 

Иккала қурилма ҳам Android 12 операцион тизимига асосланган энг сўнгги Poco UI график қобиғида ишлайди. Шунингдек, улар 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди, иккита SIM-картани қабул қилади. Аммо хотирани microSD картаси билан кенгайтириб бўлмайди. 

Икки смартфоннинг тахминий нархи 400-430 евролар атрофида бўлади. Эслатиб ўтамиз, Poco аввалроқ Snapdragon 8 Gen1 ва 120 ваттда қувват олувчи F4 GT моделини 550 евро нархда сотувга чиқарган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy Xcover 6 Pro тақдимот санаси маълум бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!