Poco M2 ҳам тақдим этилди – бренднинг энг арзон смартфони!

  •   DiMaX
  •  2328
  •  09.09.2020 12:05

Poco M2 ҳам тақдим этилди – бренднинг энг арзон смартфони!

Куни кеча Xiaomi корпорациясининг Poco суббренди ўрта нарх тоифасига мансуб POCO X3 NFC смартфонини намойиш қилган эди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда у яна битта – Poco M2 моделининг ҳам тақдимотини ўтказди.

ЎҚИНГ: Эски моделлардаги 14 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 12 кела бошлади

POCO X3 NFC смартфони буткул янги модел бўлса, Poco M2 борасида Xiaomi яна эски усулини қўллабди. Яъни, у шунчаки Redmi бренди июнда намойиш қилган арзон Redmi 9 қурилмасининг клони бўлиб чиқди. Бошқа бренд остида чиққанини айтмаса, уларнинг ўзаро фарқлари жуда кам: корпус ранглари бошқа, орқа қопқоғи сал ўзгача, хотира конфигурациялари ҳам бошқача.

Шундай қилиб, Poco M2 модели диагоналига 6,53 дюймлик Full HD+ экран ҳамда MediaTek Helio G80 процессорига эга. Унинг бош камераси 13 мегапикселлик бўлса, селфи учун экран кемтигида 8 МПлик датчик ўрнатилган. 5000 мА/соатлик аккумулятори 18 ваттлик тезкор қувватлана олади.

Иккита SIM-карта ва хотира картаси учун алоҳида-алоҳида слотларга эга бўлган Poco M2 қора, кўк ва қизил корпусларда таклиф этилади. Тезкор/ички хотира конфигурацияси ва шунга кўра нархи икки хил: Ҳиндистонда унинг 6/64 гигабайтлиги 150 доллар, 6/128 гигабайтлиги эса 170 доллардан сотилади. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, бу – ҳозирда Poco брендининг энг арзон смартфонидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларига узоқ кутилган функция кела бошлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!