Poco M2 Pro смартфони ҳам тайёр – у қайси моделнинг клон экан?

  •   DiMaX
  •  655
  •  23.05.2020 15:01

Poco M2 Pro смартфони ҳам тайёр – у қайси моделнинг клон экан?

Xiaomi корпорациясининг Poco  суббренди яқинда Poco F2 Pro флагманини тақдим этган. Бироқ у буткул оригинал смартфон бўлмасдан, Хитойда тақдим қилинган смартфон – Redmi K30 Pro моделининг қайта номланган версияси бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ: 67 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига чиқадиган MIUI 12 глобал тақдимотини «жонли» кўрамиз! (моделлар рўйхати ва ҳавола)

Энди эса мазкур бренднинг яна битта – M2003J6CI модел рақамли қурилмаси Wi-Fi Alliance ҳамда Bluetooth SIG ташкилотларида сертификациядан ўтди. Маълумотларга кўра, бозорга уни яқин орада Poco M2 Pro модели сифатида тақдим этишади.

Poco M2 Pro қурилмаси Android 10 базасида тайёрланган MUI 11 прошивкасига эга бўлиб, Bluetooth 5.0 ҳамда икки диапазонли Wi-Fi тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган Android 11’ни эски ва арзон Redmi смартфонига аллақачон ўрнатиш мумкин!

Лекин энг қизиғи – Poco M2 Pro’нинг модел идентификатори (Declaration ID) бошқа – Redmi Note 9 Pro идентификатори билан бир хил, яна бошланғич кодлари ҳам айнан шунақа. Инсайдерларга кўра, Poco M2 Pro техник хусусиятлари ҳам ҳам уники билан бир хил: Qualcomm Snapdragon 720G процессори, 6,67 дюймлик дисплей, 5020 мА/соатлик аккумулятор, 16 МПлик олд ва тўрт модулли (48+8+5+2 МП) бош камералар.

Афтидан, кутилаётган смартфон шунчаки юқоридаги моделнинг ребрендинг қилинган версияси бўлади. Эслатиб ўтамиз: Poco брендининг охирги смартфонлари фақат шунақа клонлар бўлиб чиқяпти: февралда намойиш этилган арзон Poco X2 ҳам аслида Redmi K30 4G моделининг нусхасидир.

ЎҚИНГ: Redmi Note 9 Pro Global тақдим этилди: Redmi Note 9 Pro Max’нинг халқаро версияси, лекин фарқлари бор (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!