Poco M3 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Poco M3 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Poco M3 Pro 5G — бюджет тоифа нарх эвазига 5G алоқасини тақдим этувчи қурилмалардан бири. Бироқ смартфоннинг ягона жозибадор томони янги авлод тезкор интернет алоқасигина эмас.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Янги Poco M3 Pro 5G модели ҳамёнбоп смартфон учун бой функциялар жамланмасига эга. Шулар жумласига 6,5" 90Hz LCD экран, 4/6ГБ оператив хотирали Dimensity 700 чипсети, асосий камераси 48МП бўлган учта камерали модул ва 18 ваттда қувватланувчи 5,000 мАс аккумулятор киради. Смартфон Android 11 базасидаги MIUI 12 интерфейсида ишлайди.

Алоқа борасидаги опциялар ҳам талайгина. Мобил тармоқлар борасида 5G ва ундан олдинги авлод уланишлари мавжуд. NFC ҳам қўллаб-қувватланади. Хоҳласангиз, FM радиодан фойдаланишингиз, 3.5 мм аудио жек орқали мусиқа тинглашингиз ҳам мумкин. Poco M3 Pro 5G'га инфрақизил бластер ҳам ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида смартфонни универсал пультга айлантирса бўлади. Bluetooth 5.1 ва қўш палосали Wi-Fi ҳам бор.

Буларнинг барчаси сизга танишдек туюлаётган бўлиши мумкин. Сабаби Poco M3 Pro 5G орқа панелни инобатга олмаганда Redmi Note 10 5G билан деярли бир хил. Redmi'нинг орқа панели пластикдан ишланган жиловланмас («матовый») сайқалли бўлиб, кичик камера оролига эга. Poco'да эса панель шишасимон жиловдор тусли ва камералар қора рангли катта блок ичидан ўрин олган. Иккала смартфоннинг фарқи мана шунда.

Poco M3 Pro 5G қуйи тоифадаги анчагина мақбул таклиф бўлиб, унинг яна бир жозибадор томони Redmi Note 10 5G'дан арзонроқ эканлигидадир. Келинг, энди техник жиҳатлар билан танишамиз.

Xiaomi Poco M3 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Дисплей: 6.50" IPS LCD, 90Hz, 400 нит (одатий), 500 нит (HBM), 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 405ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6833 Dimensity 700 5G (7 nm): саккиз ядроли (2x2.2 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC2

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 48 МП, f/1.8, 26 мм, 1/2.0", 0.8µм, PDAF; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Олд камера: 8 МП, f/2.0, (кенг).

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек.; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); FM радио; инфрақизил порт; 3.5 мм аудио жек.

> Нархи: 179 доллар.

Юқоридаги техник жиҳатлар қаторига назар солиб Poco M3 Pro 5G'да яна икки жиҳат бўлишини хоҳладик. Смартфон сув сачрашидан маълум даражада ҳимояланган бўлганида ҳамда Dimensity 800U платформасида ишлаганида нур устига аъло нур бўларди.

Қадоқ таркиби
Poco M3 Pro 5G компаниянинг таниқли сариқ рангдаги қутиларида сотилади. Қути рангини кўришингиз билан ичкарида Pocophone борлигига ишончингиз комил бўлади. Қадоқ таркибидан смартфон, 22.5 ваттлик қувватлагич, USB-A га USB-C кабели, шаффоф силикон ғилоф ҳамда бир неча Poco стикерлари ўрин эгаллаган. Бу стикерларни хоҳлаган ерингизга — лептоп, монитор, парта, музлаткич ва ҳ.к. ларга ёпиштириб қўйсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!