Poco M3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

Poco M3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

iPhone, Galaxy, Redmi ва бошқа смартфонларни унутинг. Қарши олинг: мавсумнинг энг қайноқ смартфони — Poco M3.

Xiaomi'га тегишли бренд ишлаб чиқарган ушбу смартфон ҳақида ҳамма гапиряпти ва бу бекорга эмас. Бестселлерга айланиш учун смартфонда ҳамма нарса — чиройли дизайн, яхши экран, аъло даражадаги аккумулятор, стерео карнай ва мақтагулик камералар жамланмаси бор. Асосийси, ушбу хусусиятларнинг барчасига ҳамёнбоп нарх эвазига эга бўлиш мумкин!

Poco Xiaomi'нинг мустақил бренди ҳисобланади. Бироқ Poco яратган ҳамма нарсани Xiaomi ишлаб чиқаради, масалан, Poco смартфонларининг дастурий таъминоти ва ҳатто қувватлагичлари ҳам Xiaomi заводларида тайёрланади. Ҳозирча бренднинг мустақиллиги деганда айнан нима назарда тутилиши аниқ эмас.

Асосийси, Xiaomi'га қарашлими ёки йўқми, бундан қатъи назар, Poco M3 смартфони худди бошқа Xiaomi смартфонларига ўхшаш пулига яраша қурилма ҳисобланади. Смартфоннинг бир қарашда ажралиб турувчи жиҳати унинг ноанъанавий кўринишидир. Қурилма қўлда ушлашга қулай чармсимон пластик корпус ва POCO ёзуви туширилган улкан камера модулига эга.

Poco M3 смартфонини атиги 150 доллар атрофида харид қилишингиз мумкин. Ушбу нарх тоифасидаги смартфонларнинг техник жиҳатлари, одатда, ўта мақтарли даражада бўлмайди, бироқ Poco M3 бундан мустасно. Қурилма кичик кемтикли улкан 1080p экран, яхши чипсет, барча турдаги алоқа, стерео карнайлар, улкан 6,000 мАс аккумулятори ва тезкор қувватланиш хусусиятларини ўзида жамлаган.

Ҳа, айтганча, тезкор қувватловчи зарядчик қадоқ ичига солиб қўйилганини айтиш ҳам ёдимиздан чиқмасин. Орқа панелдаги учта камерали модул арзон нарх қурбонига айланган ягона жиҳатдир. Poco'дагилар асосий камера сифатида 48МП линзадан фойдаланган, ультракенг камера ўринга макро ва сатҳ камераларини қўйишган. 4K видео ёзиш имконияти мавжуд эмас, фақат 1080p резолюция бор. Лекин смартфон нархини эсдан чиқарманг! Айтиш мумкинки, ушбу камера сетапи смартфон нархига нисбатан анчайин мақтагуликдир.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10T Lite 5G'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишинг

Қаҳрамонимиз Android 10 асосига қурилган, Poco учун махсус ишланган MIUI 12 қобиқ дастурида ишлайди. Бу прошивка стандарт MIUI 12'дан унчалик ҳам фарқ қилмайди. Смартфон бир неча йил давомида дастур янгиланишларини қабул қилади.

Келинг, энди, қурилманинг техник жиҳатлари билан рўйхат кўринишида танишиб чиқамиз.

Xiaomi Poco M3'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 162.3х77.3х9.6 мм, 198 г; олд томонда шиша панель (Gorilla Glass 3), орқа панель пластикдан, ром пластикдан.

> Дисплей: 6.53" IPS LCD, 400 нит, 1080х2340 пиксел резолюция, 19.5:9 форма фактори, 395 пиксел/дюйм.

> Чипсет: Qualcomm SM6115 Snapdragon 662 (11 nm): саккиз ядроли: (4x2.0 GHz Kryo 260 Gold & 4x1.8 GHz Kryo 260 Silver); Adreno 610

> Хотира: 4/64ГБ, 4/128ГБ; УФС 2.1 – 4/64ГБ, УФС 2.2 – 4/128ГБ; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 10, MIUI 12.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 48 МП, f/1.8, 1/2.0", 0.8µм, PDAF; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4

> Олд камера: 8 МП, f/2.1, 1/4.0", 1.12µм.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек.; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 6,000 мАс; 18 Вт тезкор қувватланиш, тескари қувватлаш.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда), FM радио; инфрақизил порт; стерео карнайлар; 3.5 мм аудио жек.

Юқоридаги техник жиҳатлар қаторига фақат ультракенг камера ва сувдан ҳимоя етишмаяпти. Лекин яна эслатиб ўтамиз: гап функцияларга ўта бой, ҳақиқатан ҳамёнбоп смартфон ҳақида кетяпти.

Қадоқ таркиби
Poco M3 сотиб олсангиз, сотувчи сизга тўқ сариқ рангдаги қутини тутқазади. Унинг ичида эса кўпгина гаджетлар бор. Биринчи навбатда, смартфон, ундан сўнг USB кабели, 22.5 Вт лик QC3 зарядчиги, SIM карта чиқарувчи тўғнағич, шаффоф силикон ғилоф ва экран протектори бор.

Шошманг, бу ҳали ҳаммаси эмас! Қадоқнинг энг пастки бўлмасида учта Poco браслетини топасиз. Уларнинг бири ўрилган, қолган иккитаси эса Poco брендининг ўзига хос сариқ ва қора ранглари билан бўйлаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Poco X3 NFC'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!