Poco M4 Pro 4G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Poco M4 Pro 4G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Агар сиз учун 5G тармоғи муҳим бўлмай, асосий фактор OLED дисплей бўлса, у ҳолда Poco M4 Pro 4G моделини танлашингиз мумкин. 5G модель билан таққослайдиган бўлсак, 4G модель 5G имкониятидан маҳрум бўлган. Аммо ушбу моделга IPS LCD ўрнига AMOLED дисплей ўрнатилган. 

Шунингдек, Poco M4 Pro 4G моделига Dimensity 810 ўрнига Helio G96 чипи ўрнатилган бўлиб, бу ҳам MediaTek компаниясига тегишли чип ҳисобланади.

Ушбу чип Dimensity 810'га қараганда бироз кучсизроқ ҳамда 5G модемига эга эмас. Бошқа томондан 4G модель 6.43 дюймли AMOLED дисплейига эга бўлиб, у 5G моделдаги 6.6 LCD дисплейдан бироз кичикроқ. AMOLED дисплей ҳам 90 гертс частотада ишлайди ҳамда юқори ёрқинлини таклиф этади. 

Фото: GSMArena

Ўзгаришлар камеранинг техник қисмларида ҳам давом этади. 5G модель 50МП асосий камераг эга эди, 4G моделга эса 64МП асосий камера ўрнатилди. Шунингдек, 5G моделда макро камера йўқ эди, 4G моделга эса ушбу камера ўрнатилди. Ультракенг ҳамда селфи камералар ўзгаришсиз қолган. 

Смартфон 33 ваттд қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Қурилмада инфрақизил порт, microSD уяси ва 3.5 мм аудио жек мавжуд. 

Poco M4 Pro 4G'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 159.9х73.9х8.1мм, 179г; олд панель шиша (Gorilla Glass 3), орқа панель пластик, пластик ром; IP53.

> Дисплей: 6.43 дюйимли AMOLED, 90 гертс, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 409ppi зичлик. 

> Чипсет: Mediatek Helio G96 (12 nm): Саккиз ядроли (2x2.05 GHz Cortex-A76 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC2. 

> Хотира: 6/64ГБ, 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 2.2; microSDXC слоти. 

> ОТ/Датурий таъминот: Android 11, MIUI 13. 

> Камера: Асосий камера: 64МП f/1.8, 26мм, 0.7µm, PDAF; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 118˚, 1/4“, 1.12µм; Макро камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 16МП, f/2.5, (кенг), 1/3.06“ 1.0µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 33 ватт қувватлаш технологияси, Power Delivery 3.0, Quick Charge 3+. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; инфрақизил порт; 3.5 мм аудио жек. 

Қадоқ таркиби 

M4 Pro бошқа Poco смартфонлари каби сариқ қутида сотилади. Қути ичидан смартфон билан бирга 33 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган.

Фото: GSMArena 

ЎҚИНГ: realme GT2'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз