Poco M4 Pro 5G смартфони чиқмоқда

Poco M4 Pro 5G смартфони чиқмоқда

Xiaomi суббренди бўлган Poco шу йилнинг май ойида M3 Pro 5G смартфонини тақдим этган эди. Энди компания ушбу смартфоннинг янги авлоди - Poco M4 Pro 5G қурилмасини тақдим этмоқчи. Бир неча кун олдин смартфон сертификатлаш жараёнидан ўтди.

Смартфоннинг модель рақами 21091116AG бўлиб, охиридаги “G“ ҳарфи бу қурилманинг глобал версия эканлигини билдиради.

Сертификатлаш жараёни, шунингдек, қурилманинг 33 ватт қувватлаш технологиясига эга эканлигини кўрсатди. Аввалги M3 Pro 5G'да бу кўрсаткич 18 ваттни ташкил қилар эди.

Янги қурилма MediaTek чипида ишлайди. Афсуски, смартфоннинг бошқа техник жиҳатлари ҳақида маълумот берилмаган.

ЎҚИНГ: 5000 мАс аккумулятор, 4/64ГБ хотира, 13МП камера эга бўлган Redmi 9i Sport смартфони тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!