Poco X3 GT'нинг тақдим этилиш санаси ва айрим техник жиҳатлари маълум бўлди

Poco X3 GT'нинг тақдим этилиш санаси ва айрим техник жиҳатлари маълум бўлди

Poco суб-бренди 28 июль куни Dimensity 1100 SoC'да ишловчи X3 GT смартфонини тақдим этади. Компания смартфоннинг 67 ватт Turbo Charging'ни қўллаб-қувватлаши ҳақида маълумот берди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Samsung'ни ортда қолдириб етакчиликни қўлга олди

Poco смартфоннинг тўлиқ техник жиҳатлари ҳақида маълумот бермади. Бироқ миш-мишларга кўра, янги қурилма Redmi Note 10 Pro'нинг қайта брендланган версияси бўлади.

Poco X3 GT 6.6 дюймли FullHD+ 120Hz LCD дисплейи, 5,000 мАс аккумулятор, ён томонда жойлашган бармоқ изи сканерига эга бўлади. Қурилманинг селфи камераси 16МП ни ташкил қилади. Орқа панелдаги камералар модули эса 64МП асосий камера, 8МП ультракенг, 2МП макро камералардан иборат.

ЎҚИНГ: Poco F3 GT смартфонининг хусусиятлари ва тақдимот санаси эълон қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!