Poco X3 Pro'нинг нархлари сиздирилди

Poco X3 Pro'нинг нархлари сиздирилди

Бугун Xiaomi'нинг суббренди Poco 22 март куни тақдимот маросими ўтказишини маълум қилди. Ҳозиргача тарқалган кўплаб миш-мишлар ва сиздирилган маълумотлардан келиб чиқиб бу Poco X3 Pro смартфони эканини тахмин қилиш мумкин.

Номидан ҳам кўриниб турганидек, ушбу қурилма Pro бўлмаган Poco X3'дан кучлироқ бўлади.

Сиздирилган нархлар аниқ тўғри эканига кафолат йўқ, бироқ европалик ритейлерларга кўра, 6ГБ тезкор, 128ГБ доимий хотирага эга Poco X3 Pro'нинг нархи 269 евродан бошланади. Девайснинг 8/256ГБ талқини 319 евродан бошлаб сотувга чиқади. Қурилма Metal Bronze, Frost Blue ва Phantom Black рангли корпусга эга бўлади.

Poco X3 Pro Qualcomm'нинг Snapdragon 860 чипи, тўрт камерали модул (48МП асосий камера), 5,000 мАс аккумулятор, 33 Вт лик тезкор қувватлаш ва 120Hz FHD+ дисплейга эга бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Глобал MIUI 12.5 прошивкасини 25 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига ҳозироқ юклаб олиш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!