Poco X4 GT ва F4 смартфонлари тақдим этилди

Poco X4 GT ва F4 смартфонлари тақдим этилди

Poco оиласи кеча яна иккита смартфонга кўпайди. Улардан бири асосан ўйин ўйнашга иқтисослашган, чунки у 144 гертс частотали дисплей билан жиҳозланди.

Иккинчиси эса Poco смартфонлари ичида биринчилардан бўлиб оптик стабилизацияга эга бўлган камера билан жиҳозланди.

Poco X4 GT 

Одатда F-сериясида Poco'нинг ажойиб смартфонлари тақдим этилади. Бироқ X4 GT моделига ҳам Dimensity 8100 чипи ўрнатилди. Ушбу чипсет 5 нанометрли жараён асосида яратилган бўлиб, янги Mali-G610 MC6 график процессори билан жиҳозланган. Чипнинг унумдорлиги юқори, буни баъзи тестларда у Snapdragon 870 чипидан яхшироқ натижа қайд этганидан билиб олишимиз мумкин. 

144 гертсли дисплей билан жиҳозланган GT модель ўйин ўйнаш учун анча қулай. Бу Poco смартфонлари орасидаги энг тез частотали смартфон. Шунингдек, дисплейнинг сенсорли намуна олиш частотаси 270 гертсни ташкил қилади. 

Ушбу 1,080 х 2,460 резолюциядаги 6.6 дюймли LCD дисплей бир миллиард ранглар ва Dolby Vision имконларига эга. Унинг максимал ёрқинлик даражаси 650 нитга тенг. Ташқи томондан дисплейни Gorilla Glass 5 шишаси ҳимоялаб туради. 

Чипсетга қайтадиган бўлсак, у махсус совутиш қоплами билан иссиқликни бошқариш учун LuquidCool Technology 2.0 тизимида фойдаланади, совутиш қоплами X3 GT моделига қараганда 32% каттароқ, бундан ташқари, энди графитнинг қатлами еттитага етди.

Чип 8ГБ LPDDR5 тезкор ва 128/256ГБ UFS 3.1 доимий хотира билан жиҳозланган. 

Poco кўпчиликни талабини четда қолдирмади. Смартфонда 3.5 мм аудио жек бор. Энди симсиз қулоқчинлардаги овознинг кечикиш муаммоси бўлмайди. Смартфонга 67 ваттда қувват олувчи 5,080 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Қувватлаш адаптери смартфон қутисида бўлади.

Тўлиқ қуввланиш учун эса қурилма 46 дақиқа вақт сарфлайди. Аккумуляторнинг автономлиги эса тинимсиз видео кўрганда 22 соатга етиши мумкин. Айтганча, X4 GT моделида Dolby Atmos функциясига эга стерео динамик жойлашган. 

Қурилмага 64МП асосий, 8МП ультракенг, 2МП макро ва 20МП селфи камералар ўрнатилган. Шунингдек, қурилмада ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери, Х-ахис двигатели, симсиз боғлашлар учун Wi-Fi 6, Bluetooth 5.3, NFC ва инфрақизил порт мавжуд. 

Смартфон кўк, қора ва кумуш рангларда сотувга чиқади. Унинг нархи қуйидагича:

8/128ГБ - 380 евро

8/256ГБ - 430 евро

Смартфон 27 июнь санасида сотувга чиқади. 27 июндан 7 июлгача бўлган вақт оралиғида ушбу қурилмани сотиб олган харидорларга 80 евролик чегирма берилади. 

Poco F4 

Ўтган йилги F3 модели каби ушбу смартфонга ҳам Snapdragon 870 чипи ўрнатилди. Демак, компания қурилманинг аккумулятор ва камера имкониятларини яхшилашга эътибор қаратган. Агар ҳақиқатдан унумдорлик даражаси ўта юқори бўлган смартфон керак бўлса, Snapdragon 8 Gen1 чипига эга бўлган F4 GT моделини сотиб олишингиз мумкин. 

Poco F4 ўз оиласида оптик тасвир стабилизацияга эга бўлган биринчи смартфон бўлди. Қурилмага 64МП асосий, 8МП ультракенг, 2МП макро ва 20МП селфи камералар ўрнатилган. 

Аккумулятор ҳажми ҳақида маълумот берилган бўлсак, унда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган - ҳали ҳам 4,500 мАс. Бироқ қувватланиш тезлиги икки баробарга ошган - 67 ватт. Тўлиқ қувватланиш учун смартфон 38 дақиқа вақт сарфлайди. Қувватлаш адаптери смартфон қутисида бўлади. 

Дисплей техник кўрсаткичлари ҳам ўзгармаган - 120 герт экран янгиланиш ва 360 гертс сенсорли намуна олиш частотасида ишловчи 6.67 дюймли AMOLED. Унинг резолюцияси 1,080 х 2,400 пиксел бўлиб, максимал ёрқинлиги 1300 нитни ташкил қилади. Дисплей HDR10+, Dolby Vision, TrueColor функцияларини қўллаб-қувватлайди. Ташқи томондан эса уни Gorilla Glass 5 шишаси ҳимоялаб туради. 

Poco F4 ҳам ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери, X-axis двигатели, инфрақизил порт ва стерео динамикларга эга. Аммо унда 3.5 мм аудио жек мавжуд эмас.

Қурилма 27 июль санасида сотувга чиқади. Унинг нархи қуйидагича:

6/128ГБ - 400 евро

8/256ГБ - 450 евро

Ушбу смартфонни ҳам биринчи сотиб олган харидорларга 50 евролик чегирма берилади. 

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy смартфони тақдим этилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!