Poco X4 GT'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Poco X4 GT'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Poco F серияси смартфонлари арзонроқ нарх эвазига яхши техник кўрсаткичларни тақдим этиши билан ажралиб туради. Кўринишидан, Poco ушбу ечимни бошқа сериядаги моделларда ҳам қўллашни бошлаган. X3 GT'га қараганда анча такомиллашган Poco X4 GT модели Poco F4'га яхши муқобил вариант бўла олади.

Қурилмага ўрнатилган MediaTek Dimensity 8100 чипи юқори унумдорликни тақдим этади. Ушбу чипнинг унумдорлик даражаси ва қувват самарадорлиги Snapdragon 870 чипидан яхшироқ. Унумдорлик борасида Dimensity 8100 ҳатто Snapdragon 888 чипига яқин келиши мумкин.

Қурилма флагман чип билан жиҳозланган, аммо унинг нархи флагман смартфонлардан анча арзон. Хўш бунга қандай эришилган? Гап шундаки, X4 GT моделига AMOLED ўрнига LCD дисплейи ўрнатилган. Шу йўл билан қурилма нархини ошиб кетиши олди олинган.

Xiaomi Poco X4 GT'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.6х74.3х8.9мм, 200г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель пластик, пластик ром.

> Дисплей: 6.60 дюймли IPS LCD, 144 гертс, HDR10, Dolby Vision, 500 нит ёрқинлик (ўртача), 1080х2460 пиксел резолюция, 20.5:9 форма фактори, 407ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek Dimensity 8100 (5 nm): Саккиз ядроли (4x2.85 GHz Cortex-A78 & 4x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G610 MC6.

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, MIUI 13.

> Камера: Асосий камера: 64 МП, f/1.9, 1/1.72“, 0.8µm, PDAF; Ультракенг камера: 8 МП, f/2.2, 120˚, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 2 МП, f/2.4.

> Селфи камера: 16 МП, f/2.5, (кенг), 1/3.06“, 1.0µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,080 мАс; 67 ватт тезкор қуввлаш технологияси, 100% - 46 дақиқада (рекламага кўра), USB Power Delivery 3.0.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт; 3.5 мм аудио жек; стерео динамик.

Қурилма дисплейи LCD бўлса ҳам унинг техник кўрсаткичлари ёмон эмас. Мисол учун, дисплей жуда ёрқин ҳамда 144 гертс экран янгиланиш частотаси ва Dolby Vision функциясини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, 270 гертс сенсорли намуна олиш частотаси ўйин ўйналётганда анча қулайликлар яратиб беради.

Фото: GSMArena

GT номини эшитилиши билан қурилма ўйинбоп смартфон эканлигини билиб олиш мумкин. Қурилмада етти қатламдан иборат графитли совутиш майдони мавжуд. Ўйин ишқибозлари учун муҳим бўлган 3.5 мм аудио жек ҳам қурилма корпусидан ўрин олган.

Аккумулятор ҳажми бўйича қурилмада ўзгариш кузатилмаган. Смартфон 67 ваттда қувват олувчи 5,080 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Демак, аккумулятор етарли даражада катта, қуввлаш тезлиги ҳам юқори.

Poco X4 GT моделига 64 мегапикселли асосий камера ўрнатилган. Ўтган йилги модель билан таққослаганда бу сезиларли ўзгариш. Демак, қурилма деярли барча техник кўрсаткичлар бўйича ўшишга эришган.

Қадоқ таркиби

X4 GT смартфони Poco брендига хос бўлган қутида сотилади. Қути ичидан смартфон билан бирга 67 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Xiaomi Poco F4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз