Poco X4 ҳамда Poco X4 NFC смартфонлари тақдим этилади

Poco X4 ҳамда Poco X4 NFC смартфонлари тақдим этилади

2020 йилнинг сентябрь ойида Xiaomi компанияси Poco X3 NFC смартфонини тақдим этган эди. Ҳозирча M-сериясининг тўртинчи авлоди тақдим этилди, бироқ X-сериясида ҳали ҳеч қандай янги смартфон тақдим этилмади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг камералари ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Маълумотларга кўра, Poco ҳозирда Ҳиндистон бозори учун X4, халқаро бозор учун X4 NFC смартфонларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. 

IMEI базасидан олинган маълумотларга кўра, худди Poco M4 Pro смартфони Redmi Note 11'нинг қайта брендланган версияси бўлгани каби, X4 ҳамда X4 NFC қурилмалари ҳам Redmi Note 11 Pro'нинг қайта брендланган талқини бўлади. 

Иккала смартфон ҳам 6.68 дюймли 1080p резолюциядаги OLED дисплейи билан жиҳозланади. Дисплей 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, смартфонлар Dimensity 920 чипи, 8/256ГБ максимал хотира, 67 ватт қувватлаш технологияси ҳамда 5,160 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. 

Камера ҳақида маълумот берадиган бўлсак, Poco X4 ҳамда X4 NFC смартфонлари 108МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера ҳамда 16МП селфи камера билан жиҳозланади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi'нинг соф фойдаси учинчи чоракда 25% га ошди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!