Poco X4 Pro 5G смартфони чиқмоқда

Poco X4 Pro 5G смартфони чиқмоқда

Ушбу ҳафтада янги Poco X4 Pro 5G смартфонинг жонли фотосуратлари ва рендерлари эълон қилинган эди. Энди смартфоннинг расмий премьераси қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди. Қурилма фақат Ҳиндистонда эмас, балки халқаро бозорда ҳам сотувга чиқади. 

Тақдимот 28 февраль санасида бўлиб ўтади. Ҳозирча қурилманинг нархига оид ҳеч қандай маълумот берилмади. Бироқ янги модель ўтган йилги Poco X3 Pro смартфонидан қиммат бўлмаса керак. Негаки, Poco X3 Pro'даги Snapdragon 860 чипи X4 Pro 5G моделида Snapdragon 695 5G чипи билан ўзгарган. 

Смартфон, шунингдек 108МП асосий камера ва унга қўшимча иккита камера ҳамда 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи FullHD+ резолюциядаги 6.68 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Қурилмадаги 5,000 мАс сиғимли аккумулятор 67 ваттда қувват олади. 

ЎҚИНГ: Глобал Redmi Note 11 Pro ва Note 11 Pro 5G смартфонлари сотувга чиқди