Pocophone F2 ўрнига янги версияда Pocophone F1 тақдим этган Xiaomi барибир Mi Play билан рекорд ўрнатди

  •   DiMaX
  •  1967
  •  26.12.2018 12:37

Pocophone F2 ўрнига янги версияда Pocophone F1 тақдим этган Xiaomi барибир Mi Play билан рекорд ўрнатди

Xiaomi компанияси кеча арзон флагманининг иккинчи авлоди – Pocophone F2 смартфонини тақдим этиши кутилаётганди. Аммо тахминларнинг иккинчиси тўғри бўлиб чиқди: унинг ўрнига оммабоп Pocophone F1 смартфонининг махсус талқини намойиш қилинди.

ЎҚИНГ: Pocophone F2 бугуноқ чиқиши мумкин: Snapdragon 855 чипли энг арзон флагман! (+суратлар)

Шундай қилиб, 25 декабрь куни Pocophone F1 моделининг «зирҳли» – кевлар қопламали Armoured Edition версияси янги – 6/128 гигабайтлик конфигурацияда тақдим этилди.

Аввалги – 8/256 гигабайтлик Pocophone F1 нархи 420 доллар бўлса, унинг 6/128 гигабайтлик версияси 340 долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг арзон флагманини «ўқ ўтказмас» корпусда сотувга чиқарди (+видео)

Бундан ташқари, 24 декабрь куни Xiaomi ўзгача бир рекордни ҳам Гиннесснинг Рекордлар китобига қайд эттириб қўйди. Яъни, бир неча кунгина аввал расман тақдим этилган Mi Play смартфонларининг нақ 1005 тасидан анимацияли мозаика яратди. Яъни, улкан мозаиканинг қисмлари ёқиқ ҳолдаги смартфонларнинг экранларида акс этган. Баландлиги нақ 8 метрлик арча шаклидаги ушбу конструкция Пекиндаги савдо марказларидан бирида ўрнатилди. Шунингдек, бу смартфонлар айни вақтда атрофдагиларга бепул интернет улашиб ҳам турган.

Xiaomi ҳаммуассиси ва раҳбари Лэй Цзюнь (Lei Jun) сўзларига кўра, рекордга тайёргарлик ишлари икки ҳафта давом этган. Нафақат барча смартфонларнинг уланиши, балки тасвирнинг тўлиқ синхронизациясига ҳам эришишнинг ўзи бўлмайди-да.

Дарвоқе, рекордда қатнашган Mi Play модели ҳозирча фақат Хитойда, Armoured Edition версиясидаги Pocophone F1 эса ундан ташқари Ҳиндистондагина расмий савдога чиқарилмоқда. Ўзбекистонда эса оддий 6/128 гигабайтлик Pocophone F1 смартфонини 2 769 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Умуман, «Хитойча Apple»нинг турли смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Xiaomi смартфонлари арзонлашди (2018 йил 12 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.