Pocophone F2 қачон тақдим қилиниши маълум қилинди

Pocophone F2 қачон тақдим қилиниши маълум қилинди

Кўплаб нашрлар Poco брендининг мустақил фаолият бошлагани ҳақида тўхтатмасдан ёзаётган айни дамда, смартфон ишқибозлари Pocophone F1'нинг давомчиси қачон тақдим қилинишига қизиқмоқда.

Хайриятки, Poco'нинг Ҳиндистон учун Бош менежери Менмоҳан Чандолу бу борадаги маълумотларни ошкор қилди.Айтилишича, Poco смартфони март ойида тақдим қилиниши мумкин. Бундан ташқари, жаноб Чандолу компания кучли процессор ва катта опертаив хотирага эга ва ҳамёнбоп қурилмалар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратишини маълум қилди.Дастурий таъминотга келсак, смартфонлар Poco учун MIUI интерфейсида ишлайди. Менежер Poco Xiaomi'нинг кучли таъминот занжиридан фойдаланишини ҳамда фойдаланувчилар маълумотларини Xiaomi маълумот марказларида сақлашини айтди. Хариддан кейинги кўрсатиладиган хизматлар ҳам Хиаоми орқали амалга оширилади.

Аввалига, Poco савдоларни фақат интернетда амалга оширади, бироқ кейинчалик жойлардаги дўконлар ҳам очилади. Бренднинг жаҳон бозоридаги ниятлари борасида эса Чандолу компания асосий эътиборни Ҳиндистонга қаратишини, глобал бозорларга чиқиш эса вақт талаб қилишини таъкидлади.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган Pocophone F2 ҳафсалани пир қилди! (+«жонли» расмлар)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!