Pocophone F2 суратларда: Snapdragon 855, 4500 мА/соатлик аккумулятор, IP68 ҳимояси ва жами 78 МПлик уч модулли камера!

  •   DiMaX
  •  2314
  •  24.01.2019 10:38

Pocophone F2 суратларда: Snapdragon 855, 4500 мА/соатлик аккумулятор, IP68 ҳимояси ва жами 78 МПлик уч модулли камера!

Xiaomi компанияси ўтган йили энг илғор Snapdragon 845 чипли энг арзон флагман – Pocophone F1 моделини тақдим этганди. Энди унинг иккинчи авлод вакили ҳам замонамизнинг флагман чипли энг арзон смартфони бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Pocophone F2 ҳам тайёр – у аллақачон Geekbench’да имтиҳон топширди!

iGeekPhone нашри Xiaomi Pocophone F2 моделининг рендер суратлари ҳамда тахминий техник хусусиятларини эълон қилди. Унинг экрани диагоналига 6,4 дюймгача каттайтирилган (олдинги авлодида 5,99 дюйм эди). Ушбу дисплейда селфи-камера учун иккита «тешик» очилган – уларда 15 ва 8 мегапикселлик модуллар жойлашади. Олд камерага фойдаланувчининг юзини таниш орқали смартфоннинг қулфини очиш функцияси татбиқ этилган бўлиб, у ҳатто қоронғида ҳам ишлайверади. Олтинчи авлод Gorrilla Glass ҳимоя шишаси ётқизилган дисплейга бармоқ изи сканери ҳам интеграция қилинган.

Pocophone F2 аппарат қисми асосини Qualcomm’нинг энг илғор Snapdragon 855 процессори ўрнатилади, унда 5G-модем ҳам бўлиши айтилмоқда. Унинг тезкор хотираси 6, 8 ва 10 гигабайтлик, доимий хотираси эса 128, 256 ва 512 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади.

IP68 стандартига кўра чанг ва сувдан ҳимояланган Pocophone F2 корпусида замонавий USB-C порти қўлланиши билан бирга, қулоқчин улаш учун анъанавий 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳам сақланиб қолган. Смартфон инфрақизил порти, NFC ва Bluetooth 5.0 интерфейсларига эга.

ЎҚИНГ: Pocophone F2 ўрнига янги версияда Pocophone F1 тақдим этган Xiaomi барибир Mi Play билан рекорд ўрнатди

Pocophone F2 асосий хусусиятларидан бири – 38, 16 ва 24 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олган (жами 78 МПлик) уч модулли бош камерасидир.

Xiaomi Pocophone F2 аккумуляторининг ток сиғими 4500 мА/соатгача катталаштирилган бўлиб, у Quick Charge 4.0 тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланган. Бундан ташқари, мазкур смартфонда суюқликли совитиш тизими ҳам қўлланади.

Pocophone F2 моделини Xiaomi тахминан 440 долларга баҳолайди, дейишмоқда. Ҳамёнбоп флагманнинг илк авлоди – Pocophone F1 смартфонларини эса 2 549 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi президенти Mi Mix Flex (ёки Mi Dual Flex) буклама смартфонини ишлатиб кўрсатди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.