Поездлар ҳаракати хавфсизлигини оширишга хизмат қиладиган қурилма ишлаб чиқилди

Поездлар ҳаракати хавфсизлигини оширишга хизмат қиладиган қурилма ишлаб чиқилди

Тошкент темир йўл муҳандислари институти ходимлари туташмасиз рельс занжири қурилмасини ишлаб чиқдилар.

Мазкур фойдали модель темир йўл техникаси, поездлар ҳаракатини бошқариш учун темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси системалари учун мўлжалланган. Туташмасиз рельс занжири қурилмаси йўл участкалари ҳолати назоратининг ишончлилигини ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини оширади.

Ушбу фойдали модель учун ҳаммуаллифлар Алиев Марат, Алиев Равшан ва Акбаров Муродга патент берилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!