Пойтахт автобуслари ҳаракатини мобиль илова орқали кузатиш имкони яратилди

Пойтахт автобуслари ҳаракатини мобиль илова орқали кузатиш имкони яратилди

VIA-TASHKENT компанияси VIA.UZ мобиль иловасини ишлаб чиқди, деб хабар беради uzdaily.uz. Илова онлайн тарзда автобуслар ҳаракатини кўрсатиб туради. VIA.UZ кенг оммага мўлжалланган лойиҳа бўлиб, йўловчиларнинг бекатда транспорт кутиш вақтини тежайди ва пойтахтда жамоат транспорти хизматини яхшилайди.

Илова Android ва iOS операцион тизимларида ишлайди.

Илова фойдаланувчилари жамоат транспорти хизмат кўрсатиш тартибини яхшилаш учун таклифларини юборишлари мумкин.

Android учун юклаб олиш.

iOS учун юклаб олиш.