Pokemon Go’да узоқ кутилган янгиланиш: энди унда ўзаро жанг қилиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  513
  •  13.12.2018 13:58

Pokemon Go’да узоқ кутилган янгиланиш: энди унда ўзаро жанг қилиш мумкин!

Ўта оммалашган Pokemon Go ўйини яқинда янгиланди ва унда кўплаб геймерлар учун қизиқ режим пайдо бўлди. Энди унда ўйинчилар ўзаро курашишлари, аниқроғи – ўзлари ушлаган махлуқларни бир-бирлариники билан уруштиришлари мумкин.

ЎҚИНГ: Афсонанинг қайтиши: бепул Pokemon Quest ўйини дунёни забт этишга тайёр! (+видео)

Биринчи янгиланишлар 40-даражага етган геймерлар учун тақдим этилди, энди босқичма-босқич тарзда бошқа – 10-даражадан бошланган ўйинчиларга ҳам етиб келади. Яккама-якка олишув уюштириш учун геймер бу ўйинда камида 10-даражага етган бўлиши талаб этилади.

Жанг ташкил этиш учун иккала ўйинчи ҳам бир жойда бўлишлари лозим бўлади. Учрашувни эса дўстлар рўйхати орқали ёки QR-кодни сканерлаш орқали белгилаш мумкин. Масофадан туриб ҳам олишиш мумкин, аммо бунинг ўзига яраша талаблари мавжуд. Яъни, биргаликда Best ёки Ultra Friends мақомига эришган ўйинчиларгина масофадан туриб ўзаро жанг ташкил эта олишади.

«Жонли» рақиблар билан кураш геймерларга ўйин ичидаги мукофотларни, жумладан, ҳозирда оммалашган Sinnoh Stone’ни олиш имконини беради. Sinnoh Stone ёрдамида турли покемонларни энг кучли якуний шаклигача кучайтириш мумкин.

ЎҚИНГ: The Game Awards 2018: ўйинлар оламида йилнинг энг зўрлари тақдирланди