Полиция сўзлашувларини тинглаш иловаси Facebook, Instagram ва TikTok’ни ортда қолдирди!

  •   DiMaX
  •  1764
  •  03.06.2020 15:50

Полиция сўзлашувларини тинглаш иловаси Facebook, Instagram ва TikTok’ни ортда қолдирди!

Шу кунларда АҚШда бир полициячи афроамерикалик фуқарони ўлдириб қўйгани сабабли норозилик намойишлари бўлаётганини эшитгандирсиз. Бу можаролар ортидан полиция частоталарини смартфонда излаб топиш ва эшитиш имконини берувчи иловаларнинг рейтинги ошиб бормоқда.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг қиммат стартап Facebook ва Alphabet’га хавф солмоқда!

Шулардан бири – 5.0 Radio дастурининг рейтинги АҚШда жуда кўтарилиб кетди. App Store иловалар дўконида у Facebook, Instagram ҳамда TikTok каби оммабоп ижтимоий тармоқлардан ҳам юқорига чиқиб олди!

5.0 Radio иловаси ишлаб чиқувчисининг сўзларига кўра, унинг фойдаланувчилари сони кунига икки каррадан кўпайиб бормоқда. iMore сайти билан суҳбатда дастурчининг таъкидлашича, полиция частоталари сканерини кишилар ўз хавфсизликлари мақсадларида – полициячилар режалаштираётган ҳаракатлардан бохабар бўлиш учун қўллашмоқда.

Мазкур илова ўн йилдан буён мавжуд бўлса-да, ҳали бу қадар оммалашувни тушида ҳам кўрмаган эди. Якшанба куни 5.0 Radio фаол фойдаланувчилари сони ярим миллиондан ошган.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси: «Бу сервис энди расман сизларни кузатиш жиҳозига айланган!»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!