Pomy – компьютерда ишлашда кўзингизни асровчи бепул дастур

  •   DiMaX
  •  3758
  •  02.04.2019 11:11

Pomy – компьютерда ишлашда кўзингизни асровчи бепул дастур

Компьютер билан ишлашда кўзимиз зўриқиши, кўпроқ ўтириб қолсак зарарланиши барчага маълум. Шунинг учун махсус кўзойнаклар қўлланади, аммо барибир орада кўзни дам олдириб турган маъқул.

ЎҚИНГ: Компьютерда ишлаш учун кўзойнак қандай танланади?

Монитордан кўз узишни эсидан чиқариб қўядиганлар учун махсус Pomy дастури ишлаб чиқилган. У айнан офтальмологлар тавсия этадиган «20–20–20» тамойили бўйича ишлайди. Яъни, сиз 20 дақиқа компьютерда ишлаганингиздан сўнг 20 сония кўзларингизга дам беришингиз керак. Бу орада сиз камида 6 метр узоқликдаги нарсаларга қарашингиз тавсия этилади.

Pomy дастурида таймерни ишга туширганингиздан сўнг, орадан 20 дақиқа ўтгач, компьютерингиз экрани қорайиб қолади. Ушбу танаффус 20 сониялик муддатга тенг, кейин эса яна ишни давом эттираверасиз.

Мазкур дастурда сиз интерфейс мавзуларини алмаштиришингиз, шунингдек, товушларини ёқиб ёки ўчириб қўйишингиз мумкин. Яна Pomy ҳамиша бошқа ойналардан устун турадиган ва дам олиш вақтигача беш дақиқа қолганида огоҳлантирадиган қилиб ҳам қўйса бўлади.

Pomy дастурини Windows тизимли ноутбук ва компьютерларга мана бу, macOS тизимлиларига эса мана бу ҳаволалар орқали ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Кўзга зарар етмаслиги учун экранни қандай созлаш керак?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!