Потенциал бестселлерлар – Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 нархлари чиқди

  •   DiMaX
  •  4286
  •  26.01.2021 10:12

Потенциал бестселлерлар – Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 нархлари чиқди

Samsung компаниясининг Galaxy A52 (ёки Galaxy A52 5G) смартфонлари ҳам Galaxy A50 ва Galaxy A51 моделлари каби хит бўлиши кутилмоқда. Ушбу қурилманинг яна бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайдиган версияси – Galaxy A52 4G ҳам чиқиши маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг навбатдаги бестселлери – Galaxy A52 5G биринчи «жонли» расмларда!

Жанубий кореялик техногигант ҳамёнбоп телефонлар туркумининг яна бир вакили – Samsung Galaxy A72 моделини ҳам тайёрламоқда. Биз аввалроқ Geekbench сервисида 4G-версиядаги Galaxy A72 текшириб кўрилгани ҳақида ёзган эдик.

Германиядаги ритейлер – Idealo онлайн дўкони эса ушбу смартфонларнинг Европа учун белгиланаётган нархларини эълон қилди. Каталогдаги қайдларга кўра, Samsung уларни қуйидаги хотира конфигурацияларида таклиф этади:

Galaxy A52 4G модели, 6/128 ГБ хотирали – 369 евро (тахминан $448)

Galaxy A52 4G модели, 8/256 ГБ хотирали – 429 евро (тахминан $521)

Galaxy A52 5G модели, 6/128 ГБ хотирали – 459 евро (тахминан $558)

Galaxy A52 5G модели, 8/256 ГБ хотирали – 509 евро (тахминан $619)

Galaxy A72 4G модели, 6/128 ГБ хотирали – 449 евро (тахминан $546)

Galaxy A72 4G модели, 8/256 ГБ хотирали – 509 евро (тахминан $619)

Демак, бу қурилмаларнинг тақдимоти яқин, янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Энг тез ва энг секин арзонлашувчи смартфонлар: қайсиларининг нархи икки карра тез пасаяди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!