Пойгачи, қотил ва спортчи: оммабоп ва пулли учта ўйинни бепул ўйнашга улгуринг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  5746
  •  10.04.2020 14:33

Пойгачи, қотил ва спортчи: оммабоп ва пулли учта ўйинни бепул ўйнашга улгуринг! (+видео)

Коронавирус пандемияси туфайли кишилар ўз уйларидан заруратсиз чиқмасликлари учун турли ўйин студиялари ҳам ҳисса қўшишмоқда. Масалан, Android-смартфонларга иккита саргузашт ўйинни вақтинча бепул тарқатишяпти, яна Google Stadia сервисида икки ой пулсиз ўйнаш мумкин.

ЎҚИНГ: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: «Коронавирусдан сақланиш учун кибер-ўйинлар ўйнанг!»

Компьютер ўйинлари ва дастурлари онлайн сервиси – Steam ҳамда Ubisoft компанияси ҳам ушбу ҳафтанинг дам олиш кунлари учта ўйинни вақтинча бепул ўйнаш имконини тақдим этмоқда.

Булардан биринчиси The Crew 2 номли пойга ўйини бўлиб, уни компьютерларда ва PlayStation 4 ўйин приставкаларида нақ 14 апрелгача бепул ўйнашингиз мумкин. Бу ўйинда Американинг панорамали манзараларидан баҳра олиш, узун магистрал йўллар бўйлаб пойгада қатнашиш, моторли қайиқларда денгизда сузиш ва ҳаттоки самолётни бошқариб, гўзалликларга қуш парвози юксаклигидан назар солиш имкони мавжуд.

The Crew 2 пойгасини бепул ўйнаш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз, шунингдек, мазкур акция мобайнида бу ўйинни 75 фоизлик акция билан харид қилишингиз ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Соврин фонди 60 миллион сўмлик онлайн киберспорт мусобақасига марҳамат!

SteamDB сайти эса иккита ўйинни вақтинча текин ўйнаш имконини бермоқда ва булардан биринчиси – стелс-экшен жанридаги Hitman ҳисобланади. Унинг биринчи қисмидаги барча эпизодларда 9–12 апрель кунлари ўзингизни синаб кўрсангиз бўлади. Бунинг учун ушбу ҳавола орқали ўтасиз.

Булардан ташқари, яна NBA 2K Playgrounds 2 ўйинини ҳам вақтинча бепул ўйнаш имкони мавжуд. Номидан ҳам англашилиб турганидек, бу – баскетбол симулятори бўлиб, нақ 16 апрелгача тўловсиз ўйнаса бўлади. Демак, спорт ишқибозлари мана бу ҳавола ёрдамида ўйин саҳифасига ўтиб, ўз маҳоратларини синаб кўришлари мумкин.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!