Тошкентда дастурлаш чемпионати: бош соврин 20 миллион сўм

  •   Saroy
  •  1318
  •  01.06.2018 15:34

Тошкентда дастурлаш чемпионати: бош соврин 20 миллион сўм

Шу йилнинг сентябрь ойида Тошкентда дастурлаш бўйича чемпионат ташкиллаштирилмоқда. Чемпионат  икки босқич – саралаш ва финалдан иборат бўлади. Шунингдек, тадбир икки — «Жамоавий веб-дастурчи» ва «бизнес вазифани ҳал этиш учун 1С фреймворкидан фойдаланиш» йўналишида бўлиб ўтади.

«Финал 24 соатлик дастурлаш марафони форматида ўтади ҳамда у шу йилнинг 12 сентябрида бошланиб, 13 сентябрида ниҳоясига етади», — дея таъкидланади хабарда.

Мусобақага профессиональ ёки ҳаваскорлар дастурчими, ёшидан қатъий назар, истаган киши иштирок эта олади. Бошлавчи дастурчилар махсус совринлар билан тақдирланадилар.

ЎҚИНГ: Technovation танлови ярим финалчилари аниқланди

«Жамоавий веб-дастурчи» йўналишида аризалар, таркибида икки кишидан тортиб тўрт кишигача бўлган жамоадан қабул қилинади. Аризалар ва тест топшириқлари 18 августгача жўнатилган бўлиши керак

Иштирокчи ариза  жўнатиш учун саралаш бочқичида берилган топшириқларни ҳал этган бўлиши керак.

«Жамоавий веб-дастурчи» йўналишида Ўзбекистоннинг ташриф қоғози сайтини яратиш лозим, «бизнес вазифани ҳал этиш учун 1С фреймворкидан фойдаланиш» йўналиши бўйича эса, сайёҳлик компанияларига сайёҳлик йўналишлари бўйича буюртмаларни бошқариш учун тизим ишлаб чиқилиши керак

ЎҚИНГ: Дастурлашни ўрганувчилар учун онлайн ресурслар тўплами

Мусобақанинг қолган тафсилотлари билан чемпионат сайтида ташишишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!