«Права»га ўқимоқчимисиз? Энди онлайн назоратда бўласиз!

  •   DiMaX
  •  754
  •  18.01.2021 16:31

«Права»га ўқимоқчимисиз? Энди онлайн назоратда бўласиз!

Жорий йилда юртимизда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганларнинг давомати ва ўқув жараёнини онлайн назорат қилиш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ўзининг Telegram-канали орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Қандай видеоларни тарқатишга 22 миллион сўмдан ортиқ жарима белгиланган?

Хабарга кўра, 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда. Жумладан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ИЗОҲ: ИИВ ходимларини суратга ёки видеога олиб, интернетга чиқариш мумкинми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!