Премиум маҳсулотлар ишқибозлари учун Lenovo тақдим этади: ThinkPad T480 (тўлиқ тавсиф)

Премиум маҳсулотлар ишқибозлари учун Lenovo тақдим этади: ThinkPad T480 (тўлиқ тавсиф)

Директорлар кенгаши учун чораклик ҳисобот ёзасизми ёки ўқув материалларингизни тайёрлайсизми, сизга нафақат тез ишловчи, балки ўзингизнинг ҳам тез ишлашингизни таъминловчи лептоп керак бўлади.

Ўзининг 17 соатдан ортиқ аккумулятор автономлиги, чиройли дизайнли клавиатураси, портларнинг кўплиги билан Lenovo'нинг ThinkPad T480 ноутбуки сизга тез ишлаб, бор эътиборингизни самарадорликка қаратишингизга ёрдам беради; у билан аккумулятор қуввати тугаб қолиши ёки портларнинг етарли эмаслиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайсиз. Ҳозирги бизнес тоифа лептоплари орасида самарадорлик, портабеллик ва нарх ўртасидаги ҳақиқий мувозанатга эга ушбу 14 дюйм экранли лептопни 10 956 000 сўм эвазига харид қилишингиз мумкин.

Техник жиҳатлари: 

CPU: Intel Core i5-8350U;

Операцион тизим: Windows 10 Pro;

RAM: 8ГБ;

Максимал RAM ҳажми: 16ГБ;

Қаттиқ диск ҳажми: 256ГБ;

Қаттиқ дсик тури: NVMe PCle SSD;

Дисплей ўлчами: 14.1"

Мавжуд энг юқори дисплей резолюцияси: 2560 х 1440;

Маҳаллий резолюция: 1920 х 1080;

Видеокарта: Intel HD Graphics 620;

Видеохотира: умумий;

Wi-Fi: 802. 11 a/b/g/n/ac;

Bluetooth: Bluetooth 4.1;

Сенсор панели ҳажми: 3.9 х 2.6 дюйм;

Портлар (USB'дан ташқари): HDMI, Thunderbolt 3, USB 3.0, USB Type-C; Combo қулоқчин/микрофон тирқиши, Ethernet;

USB портлар сони: 4 та;

Хотира картаси уяси: SD карта уяси;

Кафолат: бир йиллик стандарт кафолат;

Ўлчамлари: 13.25 х 9.15 х 0.78 дюйм;

Вазни: 1.62 кг, аккумулятор билан 1.8 кг;

Нархи: 10 956 000 сўм (сотиб олиш);

Компания веб-сайти: www.lenovo.com.

Дизайни

Стандарт қора рангли корпусли ThinkPad T480 дизайнини чиройли дейиш мумкин, лекин ўта нафис эмас. Аслида, Lenovo'дагилар бир неча йиллардан буён ThinkPad'лар дизайнига ўзгартириш киритмаяпти. Шу учун бир қарашда T480'ни T470 ёки T460'дан фарқлаш қийин. 

13,25 х 9,15 х 0,78 дюйм ҳажми, 1,62 кг (катта сиғимли аккумулятори билан қўшиб ҳисоблаганда эса 1,80 кг) вазни билан қаҳрамонимиз бизнес лептоплари орасида энг ингичка ёки энг енгили ҳам эмас.

Портлар

ThinkPad Т480 учун сизга ортиқча донгл (адаптер тури) керак эмас. Лептопда сизга керак бўлиши мумкин бўлган барча портлар, хусусан, иккита USB 3.0 коннектори, тўлиқ ҳажмли Ethernet порти, HDMI ва SD-карта тирқишлари ҳам жойлашган.

T480 USB Type-C порти орқали қувват олади. Қўшимча қурилмалар, масалан, юқори тезликда ишловчи графика карталарини улаш учун алоҳида Thunderbolt 3 коннекторига ҳам эга. Type-C портнинг мавжудлиги учинчи томон қувватлагичлари орқали ҳам ноутбукни зарядлаш имконини беради.

Чидамлилиги ва хавфсизлик

Бузилиб қолиши ёки бирор корҳол бо9лиши ҳақида ўйланмасдан, ушбу лептоп билан бизнес сафарлари амалга оширсангиз бўлади. Барча ThinkPad'лар қатори T480 MIL-SPEC синовидан ўтган. Бунда ноутбук ўта экстремал ҳарорат, намлик, чанг ва вибрация остида синовдан ўтказилади. Шу билан бирга Lenovo'нинг ўзи ҳам ноутбук устида креш тестлар ўтказган.
Агар қурилмани катта корхона учун харид қилаётган бўлсангиз, сизга унда Intel vPro'нинг мавжудлиги ёқиб тушади. Бу компьютерни масофадан бошқаришни осонлаштирувчи технология саналади. Лептоп, шунингдек, dTPM шифрлаш, бармоқ изи сканери ва инфрақизил камерага ҳам эга. Шулардан охиригиси версиясига қараб, баъзи T480'ларда бор, баъзиларида эса йўқ. Бармоқ изи сканери қурилмага бузиб киришни янада мураккаблаштириш учун match-on-chip (чипда мослик) технологиясидан фойдаланади. Бунда бармоқ изи маълумотлари ягона чипда сақланиб, унинг ўзида текширилади, яъни биометрик маълумот аутентификация учун ҳост чипга ўтказилмайди. Бу эса системага хакерлик ҳужуми уюштирилганда ҳам, бармоқ изи маълумотлари хавфсиз бўлишини таъминлайди.

Дисплейи

1920х1080p катталикдаги сенсорсиз (тачскрин талқинлари ҳам бор) экрани тасвирни ўткир кўрсата олади, кўриш бурчаги ҳам кенг. Бироқ ранг ва ёруғлик борасида ўзига хосликка эга эмас. Колорометр текширувларида ThinkPad T480 экрани sRGB ранглар гаммасидаги 77% рангни кўрсата олади. Бу эса 111% кўрсаткичли юқори тпифа лептопларининг ўртача кўрсаткичидан анча кам. T480'нинг "ука"си T470 ҳам 72 фоизлик натижа қайд этган. Бироқ ThinkPad X1 Carbon (1080p экрани билан 129%; 2K HDR экрани билан эса 199%), Dell Latitude 7390 (132%) ва HP EliteBook 1040 G2 (112%) лар ҳар икки ThinkPad'ни чангида қолдирган. Лептопнинг ялтироқ бўлмаган текстурали экрани нур қайтармайди, бу эса дисплейнинг максимал ёруғлик кўрсаткичи ўртачадан ҳам пастроқ (269 нит) эканлиги билинмаслигига оз бўлсада ҳисса қўшади. X1 Carbon (1080p экранда 293 нит; 2K HDR экранда 496 нит), EliteBook 1040 G4 (292 нит) ва Latitude 7390 (286 нит) лар T480'дагидан анча ёруғроқ дисплейга эга. Маълумот учун, премиум тоифа лептопларининг бу мезон бўйича ўртача кўрсаткичи 293 нитга тенг. T470 ҳам 269 нит натижа қайд этган.

Аудио

Бизнес лептопи сифатида ThinkPad T480 аудиоларни сифатли чиқара олади. Максимал баландликда қўйилганда, мусиқани ўртача катталикдаги хона бўйлаб бемалол эшитиш мумкин. Lenovo Vantage созламалар иловасидаги Dolby аудио тизимида овоз, кино, мусиқа ва ўйин режимлари мавжуд. Қайси иловадан фойдаланаётганингиздан келиб чиқиб, Dolby мос режимни автоматик равишда танлайди. Шунингдек, микорфонга бир ёки бир неча овозга қарши филтер қўйишингиз мумкин. Агар қўнғироқ давомида матн теришингизга тўғри келса ва суҳбатдошингиз клавишлар шовқинини эшитмаслигини хоҳласангиз, клавиатура товушига ҳам филтер қўйсангиз бўлади.

Клавиатура, сенсор панели ва курсор бошқарувчиси

Ўзининг бармоққа ёқимли текстурали ва босилганда баланд товуш чиқарувчи клавишларга эга клавиатураси билан ThinkPad T480 фойдаланувчига аъло даражадаги ёзиш амалаиётини беради. Клавишлар 1.7 миллиметр узунликда бўртиб чиққан бўлиб, босиш учун 72 грамм куч талаб этади. Laptopmag сайти инсайдери Аврам Пилтч 10fastfingers.com'нинг матн териш тестида қаҳрамонимиз клавиатураси билан дақиқасига 6 фоиз хатолик даражаси билан, 105 та сўз ёза олганини, бу эса ўзининг одатдагидан тезроқ ва айни дамда кўпроқ хатога эга натижаси эканлигини ёзади.
ThinkPad'лар ишқибозлари T480 клавиатураси, умуман олганда аъло даражада баҳолаш мумкин бўлсада, ўтган йилги T470 ёки бу йилги X1 Carbon'лар каби чертишларга тезкор жавоб қайтара олмайди. Ваҳоланки, юқоридаги икки лептоп клавиатураси клавишлари бўртмаси баландроқ (мос равишда, 2 ва 1.8 мм) ҳамда шовқини кўпроқ.

Бошқа thinkPad'лар қатори, T480'да ҳам TrackPoint курсор бошқарувчиси ва тугмаларсиз сенсор панели мавжуд. TrackPoint ҳаммага ҳам ёқмаса-да, у билан матн тераётганда бармоқларни асосий қатор клавишларидан узмаган ҳолда курсорни исталганча ҳаракатлантириш мумкин. Маълумот учун, курсор бошқарувчиси кўчма компьютерларнинг баъзиларига ўрнатиб, сичқонча вазифасини бажаради.

Инсайдер Пилтч ўтказган синовда 3.9 х 2.6 дюйм ҳажмли сенсор панели экран бўйлаб аниқ навигацияни таъминлай олган. У, шунингдек, бир неча бармоқ билан қилинган ишоралар, масалан, зум учун иккита бармоқдан фойдаланилганда ёки уч бармоқ билан савйп қилинганда ҳам бу буйруқларни экранда тезкор намойиш қила олган.

Ишлаши

Intel Core i5-8350U асосий процессори, Nvidia MX150 график процессори, 8ГБ оператив хотираси ва 256ГБ PCle SSD'си билан Lenovo ThinkPad T480 ҳар қандай топшириқни шунчаки тез эмас, балки ўта тез амалга оширади. Бир вақтнинг ўзида бир неча ойна очасизми ёки видеоконференциялар уюштирасизми, лептоп ҳеч қандай қотишларсиз ишлайди.
Geekbench 4 синтетик тестида T480 умумий ҳисобда 12,047 балл йиғган. Бу юқори тоифа лептопларнинг ўртача (9,724 балл) кўрсаткичидан анчайин юқори. Лекин тан олиш керак, Core i7-8650U CPU'ли Dell Latitude 7390 (13,990 балл) ва Core i5-8250U'да ишловчи X1 Carbon (13,173 балл) лардан нисбатан орқада. ThinkPad'нинг Core i5-8250U CPU'ли T480s талқини ҳам 12,044 баллга лойиқ топилди. Еттинчи авлод Core i5-7200U чипи ўрнатилган HP EliteBook 1040 G4 эса атиги 8,360 балл тўплай олди.

Excel дастурида 65,000 та исмни манзили билан мослаб чиқиш учун T480'га атиги 1 дақиқа-ю 11 сония керак бўлди холос. Бу премиум тоифанинг ўртача тезлиги (1:42) дан 30 сония тезроқ, лекин T480'дан 10 сония секин (1:01), X1 Carbon (1:11) билан эса бир хил натижа. Latitude 7390 эса худди шу топшириқни бажаришда 1:07 дақиқали кўрсатичга қайд этган. EliteBook эса 2 дақиқа-ю 7 сония.

HandBrake иловасидан фойдаланиб, 4K видео резолюциясини 1080p резолюцияга айлантириш учун T480'дан 18 дақиқа 9 сония талаб қилинди, бу тоифа ўртача кўрсаткичи (21:46) дан анча тез. Таққослаш учун, айни топшириқни Latitude роппа-роса 17 дақиқада, X1 Carbon 19 дақиқада, T480s эса 19 дақиқа 14 сонияда бажарди.
Қаҳрамонимизнинг 256ГБлик PCle-NVMe доимий хотираси 4.97ГБ ҳажмдаги аралаш форматдаги медиа файлларни сониясига 267 Мбит тезликда, атиги 19 сонияда кўчириш имконини беради. Бу ушбу категория лептоплари ўртача тезлиги (272.45 Мбит/сек.) га мос натижа. Афсуски, T480s (282,7 Мбит/сек.), Latitude 7390 (318,1 Мбит/сек.) ва X1 Carbon (565,4 Мбит/сек.) ларнинг бари бизнинг лептопни бу ҳорада ортда қолдирди.

Графика

T480'нинг Nvidia MX150 GPU'ли талқинида ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, лептопнинг график процессори ҳар қандай оддий даражадаги вазифани бажариш, медиа томоша қилиш ёки оддийроқ ўйинлар ўйнашда ҳеч қансай қийинчиликсиз ишлайди.
Dirt 3 ўйнида эса тизим 1920 х 1080 резолюцияда сониясига 117 кадр тезликда ишлай олди. Бу аъло натижа бўлиб, категориясининг ўртача кўрсаткичи (60 кадр/секунд) дан икки баробар кўпроқдир. Қаҳрамонимизнинг натижаси Lenovo ThinkPad T480s (57 кадр/секунд), ThinkPad X1 Carbon (64 кадр/секунд), Dell Latitude 7390 (56 кадр/секунд) ва HP EliteBook 1040 G4 (63 кадр/секунд) лар қайд қилган тезликдан ҳам икки баробар кўпроқдир.

3DMark Ice Storm Unlimited синтетик графика тестида эса Т480 132,991 балл тўплади. Бу баҳо T480s (73,764), X1 Carbon (80,588), Latitude 7390 (80,426) лар кўрсаткичи ва тоифаниннг опртача меъёри (81,182) дан анчагина юқори.

Аккумулятор автономлиги

Инсайдер Пилтчнинг ёзишича, у текшириб кўрган барча ҳозирги авлод лептоплари орасида ThinkPad T480'ни аккумулятор автономлиги қироли, дейиш мумкин. 72 ватт/соат қувватда ишловчи олти элементли аккумулятори билан T480'дан 17 соат 19 дақиқа мобайнида фойдаланиш мумкин. Бу натижа Laptop Mag Battery Test'дан олинган бўлиб, синов жараёнида Wi-Fi орқали лептоп билан узлуксиз равишда интернетдан фойдаланилган. Ушбу кўрсаткич премиум лептоплар категорияси ўртача натижасини (8:52 соат) чангида қолдиради; ThinkPad X1 Carbon (1080p экранли версиясида 11:01 соат; 2K HDR экранли талқинида 10:28 соат), ThinkPad T480s (11:29 соат) ва Dell Latitude 7390 (10:23 соат) ларнинг "Аъло" деб баҳолаш мумкин бўлган автономлигидан ҳам анчайин юқори.
Бироқ лептопнинг компания тақдим қиладиган уч элементли аккумулятор билан сотиб олсангиз, автономлик ўртачадан ҳам паст бўлган 8 соату 7 дақиқага тушиб кетади. Шунинг учун, харидни амалга ошираётганингизда 72 ватт/соатли системага эга вариантни харид қилишингизни маслаҳат берамиз (бу учун 29 доллар атрофида қўшимча сарфлашингиз керак бўлади). ThinkPad T480'да -- Lenovo'нинг аккумуляторни ноутбук ишлаётганда ҳам алмаштириш имконини берувчи -- Power Bridge қувват тизими мавжудлиги боис, аккумуляторни алмаштиришда қурилмани ўчирмасангиз ҳам бўлаверади; агар ноутбук электр манбайига уланган бўлса, аккумулятор чиқарилганда ҳам ишлайверади.

Веб-камера

ThinkPad T480'нинг 720p объективи билан тиниқ рангли ва ёрқин тасвирлар олиш мумкин. Лептоп вебкамерасида олинган қуйидаги селфида юз деталлари аниқлиги, орқа фондаги объектлар ҳам ёрқин тасвирлангани, бироқ тасвирнинг баъзи қисмларида оқ рангга оғиш мавжудлигини кўришимиз мумкин.

Дастурий таъминот ва кафолат

Lenovo'дагилар ThinkPad T480'нинг олдиндан ўрнатилган дастурий таъминоти содда бўлишига ҳаракат қилишган. Фақатгина бир дона биринчи томон сервис дастури: Lenovo Vantage мавжуд бўлиб, бу ердан барча асосий созламаларни топишингиз мумкин. Веб-камера, аудио параметрларидан тортиб, дисплей созламаларигача ҳаммаси шу ерда. Хоҳишингизга қараб, Smart Screen ойнасидан тизим ишлашини оптималлаштиришингиз ҳам мумкин. Lenovo'нинг ўзи лептопга катта ҳажмли ҳеч қандай иловани ўрнатиб қўймаган бўлса-да, T480'да Microsoft ҳар бир Windows 10 компьютерига жойлаб қўювчи кераксиз иловалар мавжуд. Булар қаторига Bubble Witch Saga 3, Candy Crush Soda Saga, Spotify, Disney Magic Kingdoms ва Autodesk SketchBook'лар киради.

ЎҚИНГ: Ноутбук танлашда эътиборга олиш керак бўлган 10 жиҳат

Хулоса

Баҳо:

8.5балл

Lenovo ThinkPad T480 саноатдаги энг чидамли, кучли ноутбуклардан бўлиб, янада самарали ишлашингизни таъминлайди.

Дизайн

Дисплей

Аккумулятор

Ишлаши

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz 10 956 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Аъло даражадаги аккумулятор автономлиги
  • Чиройли клавиатура дизайни
  • Аъло даражадаги ишлаш кўрсаткичи

 Камчилиги

  • Экран ёруғлик даражаси паст
  • Вазни оғирроқ
Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!