Президент амалдорларни алгоритмларга алмаштиришни буюрди!

  •   DiMaX
  •  561
  •  07.12.2019 09:44

Президент амалдорларни алгоритмларга алмаштиришни буюрди!

Индонезияда оммавий коррупция муаммолигича қолаётир – айрим сўровлар натижаларига кўра, давлат хизматчиларининг тахминан ярми порахўр. Бундан ташқари, давлат хизматлари жуда бюрократлашган. Мамлакат президенти Жоко Видодо бу муаммоларнинг радикал ечимини таклиф этди.

ЎҚИНГ: Давлат хизматлари марказлари энди онлайн навбатга туришингиз мумкин!

Президент давлат хизматчиларининг бир қисмини сунъий онг билан алмаштириш ҳақида топшириқ берди. Видодо бошқараётган коалиция Индонезия парламентида 74% ўринни эгаллаганини ҳисобга олсак, унинг ҳар бир ташаббуси шубҳасиз тасдиқланади.

ZME Science нашрининг таъкидлашича, бу ерда гап бизнес йўналишини назорат қилувчи давлат идораларини ислоҳ қилиш ҳақида кетяпти. Ҳозир улар тўртта даражадан иборат бўлиб, президент шуни иккитагача қисқартирмоқчи. Сунъий интеллектнинг қўлланиши қисқартирилаётган хизматчиларнинг ўрнини боса олади.

Президент бу ислоҳот билан бизнеснинг ривожланишидан умидвор. Унинг режасига кўра, шу тараққиёт натижасида мамлакат хом ашё экспортидан юксак технология маҳсулотлари, масалан – электромобиллар экспортига ўтиши керак.

Индонезияда айнан қандай алгоритмларни қўллаш режалаштирилаётгани ҳозирча номаълум. Шунга қарамасдан, бу омил ҳатто ривожланаётган мамлакатларда ҳам сунъий ақл жонли ишчиларнинг ўрнига қўллана бошлаётганини билдиради.

АҚШда эса автоматлаштириш жадал кетяпти, аммо у ерда амалдорларнинг эмас, балки ишчиларнинг ўрнига роботларни қўллашмоқда.

ЎҚИНГ: Бухорода робот давлат хизматлари ҳақида маълумот бермоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.